- Жамият, Ислоҳот, Қарор ва ижро   1 452

РАИС ВАЪДАСИНИ БАЖАРДИ

Қўрғончаликлар Абдулҳамид Эҳсоновни “Бизнинг раис” деб, бежиз айтишмайди. Ҳурмат қилишади. Сабаби оддий, раисимиз тиниб-тинчимайди. Маҳалла раиси сайловида у ичимлик сувининг танқислигини яхшилашга ваъда берганди. Ваъдасини устидан чиқди.

Маҳаллада саҳоватли, фидоий инсонлар яқинда раис бошчилигида анчадан буён муаммо бўлиб келаётган сув минорасини ўрнатишди. Аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди. Эндиликда маҳалла чеккаси ҳисобланган кўчаларга ҳам ичимлик суви етиб борадиган бўлди. Бу воқеа мустақиллигимизнинг 28 йиллигига маҳаллага  ажойиб баракали совға бўлди.

Сув минорасини тез кунда ишга туширилишида маҳалламизнинг кўплаб фаоллари қатнашди. Айниқса Сойибжон Садриддинов, Анваржон Қўчқоров, Алишер Эралиев, Абдурасул Абдувалиев, туман “Сувоқава” корхонаси ҳодими Мелиқўзи Юнусов бошчилигида уста Шокиржон Имомов шогирдлари билан астойдил бўлишди. Уларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Раис берган ваъдасини бажарди, лекин ҳали ишлар кўп. Раисга келгуси ҳайрли, савобли ишларида омад тилаб қоламиз.

Маҳмудхон АҲМЕДОВ.

Қўрғонча МФЙ, меҳнат фахрийси.