- Жамият, Ислоҳот, Турфа олам, Қарор ва ижро   1 454

“ШИФО КОМИЛ” ИШ БОШЛАДИ

Юртимиз мустақиликка эришган кун – 1 сентябрда Ёзёвон туманидаги Иштирхон қишлоғи марказида ака-ука тадбиркорлар Ҳусниддин ва Ҳасанбой Абдуллаевлар саъй-ҳаракати туфайли “Шифо Комил” ҳусусий шифохонаси иш бошлади. Қишлоқ кўркига чирой қўшган шифохона қурилишига тадбиркорлар ўз ҳисобидан 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфлашди. Банкдан олинган 250 миллион сўмлик имтиёзли кредитга замонавий тиббий анжомлар сотиб олинди.

Ҳозирда шифохонада терапия ва педиатрия бўлимлари фаолият кўрсатмоқда. Келгусида шифохонада урология, неврология, гинекология йўналишлари бўйича шифокорлар жалб этиш режалаштирилди. Ҳусусий шифохонанинг иккинчи қаватида 14 нафар бемор ётиб даволанишлари учун шароитлар яратилган. Уч нафар шифокор ва етти нафар ҳамшира туну-кун Иштирхон, Гастомдан, Тошлоқ туманининг Арабмозор, Варзак, Қўқонлик, Қумариқдан келишаётган беморларга малакали хизмат кўрсатишмоқда.

Бахтиёр ЖОЛЧУЕВ.