- Ислоҳот, Маънавият, Турфа олам, Қарор ва ижро   1 203

100 ДАН ОШИҚ МАМЛАКАТДАН МЕҲМОНЛАР

Шу йил 10-15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида ўтказиладиган Халқаро ҳунармандчилик фестивали Матбуот марказида оммавий ахборот воситалари ҳодимлари учун навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжумани аввалида вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, Гулбаҳор Саидғаниева “Фарғона ҳақиқати”-“Ферганская правда” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири этиб тайинланганини маълум қилди.

Ҳоким ўринбосари, шунингдек Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган журналист Муҳаммаджон Обидов Фарғона вилоят ҳокимлиги аҳборот хизмати раҳбари – матбуот котиби вазифасига тайинлангани ҳақида вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов фестивалга тайёргарлик жараёни ҳақида гапириб:

–Қўқон ўз рангига эга бўлди, –деди. –Қуёш рангини олган латиф шаҳар меҳмонларни кутиб оляпти. Вилоятлардан келган меҳмонлар ўз повильонларини ўрнатишяпти. Чет эллик меҳмонларни 11 сентябрь куни кутиб оламиз.

–Халқаро фестивалга 100 дан ошиқ мамлакатдан вакиллар келиши кутилмоқда, –дейди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Обидов. –Ўзбекистонда ўтказилган бирорта тадбирга бунчалик кўп мамлакатдан вакиллар келмаган. Бундан ҳам ўтказиладиган фестивал қанчалик нуфузли экани кўриниб турибди.

Қўқон кўчалари, ҳиёбонлари байрам оғушида. Тайёргарлик зўр. Шундай катта анжуманни республика, дунё аҳлига етказишга биз журналистлар ҳам бел боғладик.

А.РАҲМОНҚУЛОВ.