- Жамият, Турфа олам   1 524

“АРЧА УНСИМОН” ҚУРТИ

Вергин арча унсимон қурти сўнгги 2-3 йилдан бери Ўзбекистонда  Сурхондарё вилоятидан бошлаб бошқа ҳудудларга тарқалиб бормоқда.

Бу зараркунанданинг личинка ва урғочилари арчанинг новдалари ва баргларини сўриб зарар етказади. Унинг личинка ва урғочилари барча ер устки қисмлари билан озиқланади. Айниқса, барглар кучли даражада зарарланади.

Унсимон қуртнинг катталиги 2-3 мм бўлиб ранги сарғиш, қизғиш, кулранг тусда бўлади. Етук самец (эркак) зотлари март ойи охирида, самка (урғочи зот)лари апрель бошларида чиқиши кузатилган. Уларнинг тухум қўйиши май ойи давомида ва июнь бошларигача давом этиб ўртача 280 тагача тухум қўяди.

Бу зараркунандага қарши кураш ишларида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур.

Ўрта Осиё унсимон қуртини ички карантин аҳамиятга молик зараркунанда сифатида рўйхатга олиши, зараркунанда тарқалган жойлар ва ҳудудлар аниқланиши ҳамда бу жойлардан арча кўчатларини бошқа жойларга юборилишини қаътиян таъқиқлаш;

Зараркунандага қарши курашда унинг тухумдан личинка очиб чиқиш даврида кимёвий препаратларни қўллаш юқори самара беришини  инобатга олиб кимёвий ишловларни шу даврларда бошлаш.

Зараркунанда билан жиддий шикастланиб қуриш ҳолатига келиб қолган дарахтларни кесиб унсимон қурт кенг тарқалмаслиги учун уларни ўша жойнинг ўзида  ёқиб йўқотиш шарт.

Агротехник тадбирларни  ўз вақтида ва тўлиқ бажариш (фосфорли, азотли, микроэлементлар Мастер, Кропшелд, Вегрутлар билан озиқлантириш).

Кимёвий препаратлардан Би-58 (янги) 40% эм.к, Багира 20% эм.к ва Атилла 5% эм.к фойдаланиш.

Ушбу препаратларни зараркунандаларнинг пайдо бўлиши билан биринчи ишлов ўтказилади ва зараркунанда буткул йўқолгунча ҳар ўн беш кунда кимёвий ишловлар олиб борилиш керак.

А.АБДАЗИЗОВ,

О.РУСТАМОВ.

Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси

туман агроном инспекторлари.