- Ёшлар, Маънавият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   977

БИР ҚАТОР МАКТАБЛАРДА ДАРСЛАР БОШЛАНДИ

14 сентябргача тумандаги 6 та мактаб синов тариқасида фаолиятини бошлаган эди. 14 сентябрдан яна 23 та мактабда ўқиш бошланди. Вазиятга қараб яна 10 та мактаб фаолиятини бошлаши кутиляпти.

—14 сентябрь куни белгиланган режа асосида дарсларни бошладик, —дейди 2-мактаб директори Дилфузахон Исмоилова. —Дарслар пандемия шароитига мослаб икки сменада ташкил этилди.Барча синф хоналари антисептик воситалар билан таъминланди. Битта партага бир ўқувчи ўтирган ҳолда дарслар ўтилмоқда.

Мактабга дастлабки куни биринчи сменада 30 фоиз ўқувчи ташриф буюрган бўлса, қолганлари ота-оналар хоҳишига кўра онлайн дарсларда шуғулланишади. 14 сентябрдан мамлакатда синфлар бўйича ишлаб чиқилган онлайн дарслар режа бўйича олиб борилмоқда.

И. КАРИМОВ.