- Туман янгиликлари   1 446

Иштирхонда сайёр қабул

Кенгашимиз томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш ҳамда жойида бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида маҳаллаларда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида сайёр қабуллардан бири Иштирхон маҳалла фуқаролар йиьинида истиқомат қилувчи фуқаролар учун ўтказилди.

Таклиф ҳамда тавсияларга бой тарзда ўтган қабул давомида фуқаролар томонидан берилган саволларга 3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиьи Х.Тошпўлатов, туман ҳокими ўринбосари М.Хатамов ҳамда тегишли ташкилотлар мутахассислари томонидан жавоблар берилди.

Лекин шу ўринда сайёр қабулда иштирок этишни сўраб расмий хатлар юборилган бўлсада, тиббиёт бирлашмаси, электр таъминоти корхонаси, «Сувоқова» давлат унитар корхонаси, ободонлаштириш бошқармаси, «Агробанк» туман филиали мутасаддилари келишмади. Юқоридаги ташкилотлар раҳбарларини Президентимиз томонидан илгари сурилаётган «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак», деган тамойилга бефарқлигидан бошқа нарса эмас.

Р.БАРАСУЛОВ,

ЎзЛиДП туман кенгаши раиси ўринбосари-аппарат раҳбари.