- Жамият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   976

КИЧИК ИШНИНГ ЎЗИ ЙЎҚ!

36-ИДУМда умумий ўрта таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишларининг аҳволи ҳамда ўқувчилар ва педагог-ходимларнинг соғлигини ҳимоялашга қаратилган чора-тадбирларга бағишланган тадбир бўлди.

Туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, тиббиёт бирлашмаси, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда туман халқ таълими бўлими мутасаддилари иштирокидаги бу тадбирда мактаб директорларига ўқувчи ва ўқитувчиларнинг коронавирусдан ҳимоя қилиш бўйича маслаҳатлар берилди.

Йиғилишда мактабларда эпидемиологик хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда таълим жараёнларини йўлга қўйиш, муассасаларнинг ичимлик суви билан таъминланганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилиш иштирокчилари 36-ИДУМда коронавирус пандемиясини ва унинг тарқалиши олдини олиш бўйича яратилган шароит билан танишдилар.

Ҳулоса шу бўлдики, бу борада кичик ишнинг ўзи йўқ. Ҳар бир масалага жиддий ёндошиш таъкидланди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ