- Жамият, Туман янгиликлари, Турфа олам   195

МИРИШКОРНИНГ МИРИШКОРИ

Чўлигулистоннинг Гулшан кўчаси Хонобод қишлоғининг Сойёни маҳалласига уланади. Шу боисми, азалдан ушбу кўчада яшовчилар ҳам деҳққончилик илмини «сув қилиб ичиб юборганлар» сирасига киришади. Бир пайтлар ҳатто қишда ҳам кўк қалампирни айнан мана шу кўчада яшовчи деҳқонлар етиштириб, бозорга олиб чиқишарди.

  • Қишлоқда кўк қалампир етиштиришни биринчи бўлиб бошлаганмиз,-дейди тажрибали деҳқон Абдуҳалил Қўчқоров.–Ҳозирда бу соҳада кўплаб шогирдларимиз бор. Кейинчалик лимон билан машғул бўлдик.Ҳозирда иссиқхоналарда 100 туп лимон парваришлаяпмиз. Қувадан мандарин етиштириш тажрибасини ўрганиб келиб, алоҳида иссиқхонага 17 туп мандарин ва 3 туп апельсин кўчатлари эккандим. Ҳозир ҳосилини сотувга дўконларга чиқардик. Шуни айтиш керакки, биздаги мандаринлар Эрон ва Туркияникидан анча мазали бўлиб, нархи 6-8 минг сўмга баландроқ сотиляпти. Бир туп бананни тажриба учун экдим. Бу мевани етиштириш учун алоҳида баландликдаги ва ҳароратдаги иссиқхона керак экан. Келгусида хонадонда тўрт-беш хил цитрус мева етиштириш ҳаракатидаман. Хонадон пиру бадавлати 86 ёшли Абдухалим ота бу ишларга бош-қош. У киши билан суҳбатимизда туман тарихининг билимдони эканига гувоҳ бўлдим. Бу борада алоҳида суҳбатлашишга келишиб олдик.
  • И.КАРИМОВ,
    «Марказий Фарғона» мухбири.