- Спорт   1 028

МУРАББИЙ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ СОВРИНДОРИ

Якунланиб бораётган 2020 йилда ёзёвонлик спортчи-ёшлар қатор муваффақиятларни қўлга киритишмоқда. “Чарм тўп”чиларимиз республикада фахрли 3-ўринни эгаллаган бўлса, юртдошимиз Аброр Исмоилов “Пахтакор” сафида мамлакат чемпиони бўлди.

Мана бугун туман ҳокимлигида Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича ўтказилган жаҳон чемпионати кумуш медали соҳибаси, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи Манзура Мўйдинова тантанали кутиб олинди.

Туман ҳокими Й.Бойигитов жаҳон чемпионати совриндорини қутлаб, чемпионларимиз кўпайишини тилади.

10-12 декабрь кунлари бўлиб ўтган жаҳон биринчилигида 58 кг вазнда кумуш медал соҳибаси бўлган полвон мураббийга туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ