- Жамият, Турфа олам   753

ПОМИДОР КУЯСИ ҲАМДА УНГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ

Помидор куяси асосан помидор, картошка, бақлажон, ёввойи помидор ва тамаки экинларини зарарлайди. Бу хашаротнинг капалаги асосан кечқурун харакатланади. Капалагининг узунлиги 8-10 мм бўлиб, қанотлари кулрангт ялтироқ, олд томонида қора доғлар жойлашган. Урғочи капалак ўсимлик баргининг остки, устки ва ўсув нуқталарига 260 тагача тухум қўяди. Тухуми оч сариқ бўлиб, 0,36-0,22 мм келди. Тухумдан чиққан қуртлар оқиш кулранг, бош қисми қорамтир бўлади. Қуртлари 4 ёшни ўтаб ғумбакка айланади. Биринчи ёш қурт 1,0 мм 4-ёш қурт эса 7-8 мм катталикда бўлади. Ҳаво хароаратига қараб қуртлар 13-15 кунда тупроқ ва ғовак орасига ғумбакка кетади. Бир йилда 6-12 мартагача авлод бериб кўпаяди. Помидор куяси баргнинг (бир текисда) паренхима тўқималари билан озиқланиб, унинг орқа ва олд томонидаги эпидермис қатламинигина қолдиради. Айрим пайтларда баргни тўлиқ зарарламасдан бошқа баргларга ҳам кириб олиши туфайли уларнинг чиқарган ахлати ва турли хил касаллик туғдирувчи микроорганизмлар ҳиобига ўсимлик меваси чирий бошлайди.

Помидор куясига қарши кураш чоралари: ўсимликнинг зарарли организмларига чидамлилигини ошириш учун минерал озуқа бериш, ўз вақтида суғориш, ўғитлаш, зарарланган ўсимликларни иссиқхонадан чиқариб, кўмиб ёки ёқиб юбориш, бегона ўтлардан (итузумдошлар оиласига мансуб) тозалаш ва иссиқхонани дезинфекция қилиш ишларини амалга ошириш керак. Шунингдек, феромон тутқичлардан фойдаланиш  (1 га-20 дона), заракунандага қарши капито, фуфанон, фокуми, изиом, вертимек каби инсектитцидлар билан кимёвий кураш чораларини ўтказиш ҳамда вегетация даври тугагандан сўнг тавсия этилган инсектицидлар билан ишлов бериб, йиғиб олинган ўсимлик қолдиқларини ёқиб юбориш керак.

А.АБДАЗИЗОВ,

Д.ОЛИМОВ,

Х.ХИРМОНОВ,

О.МАМАЖОНОВ,

Д.АБДУРАҲМОНОВ,

Фарғона вилояти Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси агроном инспекторлари.