- Жамият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 117

ЯНГИ КУШХОНА ИШ БОШЛАДИ

2020 йил Ёзёвон учун баракотли келяпти. Соҳалардаги ютуқлардан ташқари ободончилик борасида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда. Йилнинг шу кунигача бир нечта ташкилотлар янги биноларга кўчиб ўтди. Янги кушхона қурилиб, фойдаланишга топширилгани ҳам ана шу қилинаётган бунёдкорлик ишларидан биридир.

—  Бу бинони тадбиркор Акбаржон Маърупов ўз шахсий маблағига қурди, —дейди ветсанэкспертиза мудири Шермуҳаммад Худоёров.

— Биздаги каби кушхона фақат Қўқонда бор, холос. Илгариги кушхонадан фарқли равишда янгисида барча шароитлар бор. Кўриб ҳавас қиласиз.

Дарҳақиқат, ветврач хонаси, кийим алмаштириш, душ қабул қилиш, дам олиш хоналари, тери, туз сақлайдиган хоналар, махсус ҳовуз миллий руҳда барпо қилингани билан кўзни қувнатади.

Янги кушхона фаолият бошлаган куни эҳсон қилиниб, кексалар юртимизга тинчлик, файз-барака, шу масканда хизмат қилувчиларнинг ишларига омад тиладилар.

И. КАРИМОВ,

Р. ШОДМОНОВ.