- Иқтисодиёт, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 237

ҚЎРҒОНЧАДА ЯНГИ НОН ЦЕХИ

Олимжон Норқўзиев раҳбарлигидаги «Асилбек ризқ- рўзи» нон ишлаб чиқариш оилавий корхонасида сингиб пишган бўрсилдоқ буханка нон ишлаб чиқара бошланди.Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Й.Бойигитовнинг сайёр қабулида тадбиркор О.Норқўзиев банкдан кредит олишга ёрдам сўраганди. Сектор раҳбари тадбиркорга банкдан ўттиз миллон кредит олишга ёрдам берди.

Ҳозир корхонада оиламизнинг уч нафар аъзоси иш билан банд бўлди.

Сектор раҳбарининг ёрдами, тадбиркор ҳаракати билан маҳалла аҳлининг йўли яқин бўлди. Илгари нон олиш учун туман марказига чиқиларди. Энди эса қўрғончаликлар эрталабда шундоқ уйидан чиқиб, иссиқ нон билан нонушта қилиб, пахта теримига йўл олишмоқда.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ