- Жамият, Туман янгиликлари, Турфа олам   776

Ёзёвоннинг 50 центнерчи фермери

«Воҳид фермер 50 центнердан пахта териб оляптикан», деган гапга кўпчилик ишонди, ишонмади. Биз ишонамиз. Чунки «Мезон» фермер хўжалиги раҳбари Вохиджон Обидов ишбилармон фермер. Илғор. Ҳамкасблар билан фермер даласида бўлдик. Пахта мақтагандан зиёда экан. –Ҳосил кўчатдан чиқади, — дейди фермер. –Гектарига 200 минг кўчат қўйиб, сажен билан ишладик. Ўртача 50дан ҳосил оляпмиз. 25 гектар майдондан 125 тонна пахта сотдик. Фермер даласида терим ишлари қизғин. Баракасини тилаб, қайтдик.

Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати