Бутун мамлакатга таралди мужда:
«Ёзёвон режани қўйди дўндириб.
Наҳотки, чўлда-я, қийин-ку жуда,
Қумликлар бағрида чигит ундириб».
Ҳокимнинг омади бор экан, қаранг,
Ғаллада ҳам илғор бўлди Ёзёвон.
Бақир-чақирларсиз, бўлмасдан тажанг,
Фақат меҳнат билан ошилди довон.
Зиёҳиддин қўллаб ҳар бир фермерни,
Кластер зўрлигин қилолди исбот.
«Овқат»га тўйдириб ҳар қарич ерни,
Ишловга зўр бериб бахш этди ҳаёт.
Меҳнатлар роҳати бугун намоён,
«Хумо», «Баҳромбек»нинг ошиғи олчи.
Орденли «Ҳайрулло» довруғи достон,
Ҳалол меҳнат сабаб дилда қувончи.
Рўзимат Усмон ўғли Шуҳрат шод бугун,
Ниҳоят меҳнати берди самара.
Ёш фермер Шавкатжон ютуқдан мамнун,
Номи тилга тушди эгаллаб марра.
Чўнг хирмон яралди, кўкка чўзиб бўй,
Олтин қўл теримчи меҳнати билан.
Наргиза, Холида, яна Роҳатой,
Зарифа, Хакималар химмати билан.
Иқболи кулганим, мўъжаз Ватаним,
Бағрингни бахт, омад айласин макон.
Орзулар бешиги қутлуғ чаманим,
Ғалабанг муборак, азиз ЁЗЁВОН!
Исҳоқжон КАРИМОВ.