- Жамият, Туман янгиликлари   602

Қишлоқ аёллари

15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан аёллар ўртасида 1-умумтаълим мактабида «Қишлоқ жавоҳирлари» шиори остида спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Дастлаб юриш марафони ташкилланди. Ундан сўнг мактаб майдонида умум ривожлантирувчи машқлар бажаришиб, танани чиниқтириб олдилар.

Кун давомида маҳаллалар кесимида шахмат-шашка, стол тенниси, волейбол ва кўплаб спорт турлари бўйича мусобақалар ташкилланди. Турли ёш тоифасидаги аёллар ҳамжиҳатликда бирлашиб, бор куч-ғайратлари билан ғолиблик томон интилдилар.

Мусобақа якунида туман ҳокими ўринбосари Мирзоҳид Хатамов, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари Мусажон сўз олиб, бугунги байрам билан барча аёлларни чин кўнгилдан табрикладилар. Якуний натижаларга еўра, стол тенниси бўйича 1 – ўринни Ёшлик МФЙдан Хосиятхон Умарова, шахмат бўйича 1 – ўринни Иттифоқ МФЙдан Халимахон Халилова, баскетбол бўйича 1 – ўринни Баҳор МФЙ жамоаси эгалладилар.

Ғолиблар туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Оддийликни ёқтирган меҳрибон инсон, фарзандлари учун жонини жабборга бергувчи ғамхўр қалб соҳибаси, ўзини камларидан ортиб уй, фарзанд, турмуш барчасини ўйлагувчи, оилани боғловчи матонатли қишлоқ аёллари бахтимизга бор бўлишсин!

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ