- Қарор ва ижро   1 753

ҲОЛАТ ТАКРОРЛАНМАЙДИ

Юртимизда олиб борилаётган оқилона сиёсат туфайли эмин-эркин ибодат қилиш, маросимлар ўтказиш учун шароитлар яратиляпти. Мисол, муқаддас Рамазон ойида 5,5 мингдан зиёд юртдошларимиз умра зиёратини амалга ошириб келдилар. Эркинлик ҳуқуқбузарликка ҳеч қачон йўл очмайди. Бироқ баoзи юртдошларимиз билиб-билмай бунга йўл қўйишяпти.

3 фарзанднинг онаси О.Юсупова яшаш хонадонида махсус диний маoлумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз маҳалладошларига диний сабоқ бериб келганлиги ва маҳаллада диний маросим ўтказганлиги аниқланди. Ундан «Муаллима соний» ва «Иккинчи муаллима» номли китоблар ашёвий далил тариқасида олинган.

Суд-адабиётшунослик экспертизасининг хулосасига кўра, бу китоблар ХХ аср бошларида Қозонда араб ва татар тилида чоп этилган нусҳа асосида қайта нашр этилган бўлиб, араб алифбоси ва Қуръони каримни ўқишни ўрганувчилар учун ўқув қўлланмалари, улар тақиқланган материаллар сирасига кирмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар О.Юсупова қилмишига иқрор бўлиб, маҳалладошларига диний таoлим берганлиги ва маҳаллада диний маросим ўтказганлиги туман ИИБ ҳодимлари томонидан аниқланганлиги, ўзи диний маoлумотга эга эмаслигини, қилган ишидан пушаймонлигини, бу ҳолат бошқа такрорланмаслигини, шароити оғирлигини, 3 нафар фарзанди борлигини инобатга олиб, енгиллик беришни сўради.

Суд томонидан ҳуқуқбузар О.Юсуповага энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Мирзо КАРИМ.