- Жамият, Туман янгиликлари   1 741

Туман ҳокимининг ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига (Қонун ҳужжатлари маoлумотлари миллий базаси, 26.12.2017 йил 09/17/1010/0461-сон), шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) ижросини таъминлаш мақсадида

- Жамият, Маънавият, Турфа олам   1 765

ТАЪҚИҚЛАРГА УЧРАГАН БАЙРАМ

Мўътабар ва муқаддас байрамимиз Наврўз  манбаларда 3 минг йилдан зиёд тарихга эга деб кўрсатилади.  Наврўз гарчи диний байрам бўлмасада, уни дастлаб Александр Македонский таoқиқлашга уриниб кўрган. Аждодларимиз  томонидан мукаммал услубда қурилган Ходаркатдаги(ҳозирги Тўрткўл яқинида жойлашган зардўштийлик  дини марказларидан бўлган шаҳар) бош ибодатхонани вайрон қилишга уриниб, уддасидан чиқа олмаганидан кейин Александр Македонский аламини кимдан ва нимадан олишни билмай юрарди.

- Жамият, Туман янгиликлари   1 817

ҲАР БИР ХОНАДОНГА КИРИБ БОРАМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича ташкил этилган 4 та сектор раҳбарлари ва ишчи гуруҳлар томонидан 33 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 107801 нафар аҳолини ёки 20710 та хонадондаги мавжуд муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш, аниқланган муаммоларни биринчи навбатда жойида ҳал этиш, ҳал этилмаган мурожаатларни тегишли тартибда йўналишларга қараб “Йўл хариталар”га киритиш тизими ташкил этилган.

- Ислоҳот, Маънавият, Турфа олам   1 719

ТААССУРОТЛАР БИР ОЛАМ

Тақдир тақозоси билан юртимизнинг энг жанубий шаҳри— Термизда кўп бўлганман. Дастлаб бундан 30 йиллар олдин «Ленин учқуни» газетасида ишлаётганимда совет қўшинлари Афғонистонни тарк этаётганида Ҳайратон кўпригида жангчиларни кутиб олиш маросимида бир гуруҳ журналистлар билан бирга қатнашгандим. Кейинчалик жиянлар ҳарбий хизматдалигида Термизда бўлдик. Сўнги бор 2010 йилда ўғлимиз Камолиддинни армияга кўргани боргандик.