Қишлоқда туғилиб ўсганман. СССР қишлоқ хўжалиги даврини кўрдим, мустақилликдан кейин шакллантирилган қишлоқ хўжалигини кўрдим, энди, мана, Шавкат Мирзиёев бошлаб берган…
ФИРИБГАР МУРАББИЙ
Абдувохид Х. 2018 йил август ойида В.А, К.А, М.О, Қ.А, Х.И ларни, Ўзбекистон Таэквондо WTF ассоциацияси орқали машғулотлар ўташга Жанубий Кореяга жўнатишини айтиб алдаб, В.Адан 2100, К.Адан 2000, М.Одан 2100 АҚШ доллари, Х.Идан 17 миллион сўмни олиб, уларни Жанубий Кореяга жўнатмасдан, пулларини шахсий эҳтиёжига ишлатган.
2 МИЛЛИАРД СЎМ УНДИРИЛДИ
Мажбурий ижро бюроси Ёзёвон тумани бўлими томонидан Марғилон туманлараро Иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “Ёзёвонмахсуссувқурилиш” ДУКдан ундирувчи туман ДСИ фойдасига 2 млрд. сўм солиқ қарзи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ САЙЁР ҚАБУЛИ
– 1-гуруҳ ногирон бўлганлигим сабабли сайёр қабулда ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилдим, мурожаатим жойида ижобий ҳал этилди, – дейди Гулистон қишлоғида яшовчи И.Овчиев.
«МЕНИ ЙЎҚЛАР МУТАСАДДИ БОРМИ?»
Исми-шарифимни сўрасангиз Аҳмад Фарғоний номли кўчаман. Туманда ўзимга яраша обрўйим бор. Сабаби мени босиб туман марказий шифохонасига соғ ҳам, бемор ҳам ўтади. Ёшим шу туман ёши билан баробар, десам ҳам бўлаверади.
РАҲБАР ҚАЧОН ГАЗЕТА ЎҚИЙДИ?
Шанба куни ишлаб ўтирганимда, таҳририятга қўнғироқ бўлди:
— Мен …дан телефон қиляпман. Ким билан гаплашяпман?
Аслида, муомала эстетикаси бўйича, киши аввал ўз исм-шарифини айтиб таништириб, кейин суҳбатдошидан буни сўраши кераклигини тушунмаганларнинг бу каби саволига тез-тез дуч келсам-да, босиқлик билан жавоб бердим ва нима хизмат билан қўнғироқ қилишаётганини сўрадим.
ЁЗЁВОН ТУРИЗМИ ХОРИЖДА ОММАЛАШАДИ
Қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди давлат гранти танловининг «Туризимнинг тарихий-илмий, экологик, гастрономик ва бошқа турларини хорижий аудитория ўртасида оммалаштириш орқали Ўзбекистоннинг сайёҳлик ҳамда моддий-тарихий жозибадорлигини кўрсатиш» йўналишида «Ёзёвон туризм салоҳиятини хорижда оммалаштирамиз» мавзусида тайёрланган.
БАЙРАМДАГИ СЮРПРИЗ
Фарғона шаҳридаги “Жасмин” мажмуасида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг вилоят бўлими томонидан Матбуот ва ОАВ ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири ташкилланди. Тадбирда вилоят ҳокимлигидан масъуллар, матбуот ва телевидение, радио ходимлари вакиллари, меҳнат фахрийлари қатнашди.
БЕМОРНИНГ БЕМАЗА ИШИ
Икки фарзанднинг онаси Саида Аҳмедова (исми фамилияси ўзгартирилган) бемор. Врачлар назоратида туради. У бемор бўла туриб, бемаза ишга қўл урди.
УНДИРИШ ДАВОМ ЭТЯПТИ
Йилнинг ўтган даврида Солиқ кодексининг 65-моддаси “Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш”га асосан Иқтисодий судларга 14,3 млрд.сумлик 279 та даoво аризалар киритилди.