Мактабимизда бўлиб ўтган география ва иқтисодий билим асослари фан ойлигини ташкиллаган география ўқитувчиси Г.Абдуллаева ўқувчиларнинг фанларга қизиқишларини янада орттириш мақсадида улар ўртасида турли танловлар, тадбирлар ташкиллади. Айниқса, “Кўркам табиат” расмлар танлови мактабда истеъдодлар кўп эканини кўрсатди. Бу танловда 11-синф ўқувчилари биринчиликни эгалладилар.
МАЪНАВИЯТ БАЙРАМИ
Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида мактабимизда “Китобхонлик байрами”нинг очилишши маънавият байрамига айланди. Тадбирни очган мактаб директори Н. Эргашев ўқувчиларга апрель ойида кунлик китоб тақдимотлари бўлиб ўтишини маълум қилди.
РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ ТУМАНИМИЗДА
Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида Қатортол МФЙда жойлашган 1-сектор штабида туман ҳокими Д.Джалилов иштирокида республика ишчи гуруҳи, ИИВ масъул ходими Ф.Ўсаров биргаликда тарғибот семинари ўтказдилар.
МЕҲНАТГА ШЕРИКМИЗ, ДАРОМАД ФЕРМЕРЛАРНИКИ
Қорасоқол ММТП ҳудудидаги “Боқий” фермер хўжалиги дала шийпонида чигит экишга ер тайёрлаш ва уни қисқа фурсатларда якунлаш, ғалла парваришига бағишланган йиғилиш бўлди.
Айтиш керакки, илгари фермерларни йиғилиши кўп бўларди, вақти чўзиларди. Аста секин бу ишлар изига тушиб, фермерлар дала ишлари билан шуғулланяптилар.
“МАРКАЗИЙ ФАРҒОНА”ЧИЛАРНИНГ ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ
Ёзёвоннинг чекка ҳудудлардан бири – Пинаж қишлоғидаги 20-мактаб 2020 йилда битирувчилари олий ўқув юртига кириш даражаси бўйича 67 фоиз билан туманда иккинчи ўринни эгаллаганди. Бу натижага эришишда албатта мактаб директори ва ўқитувчиларининг роли беқиёс.
ИССИҚХОНАДА БАНАН ЎСЯПТИ
Баҳор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи меҳнат фахрийси Саодатхон Саккизбоева хонадонидаги мўъжазгина иссиқхонасида банан етиштиради. 2 сотиҳли иссиқхонада лимон кўчати остида кўкатлар, картошка, помидор, бодринг, гул кўчатлари билан бирга банан ўсяпти.
ЎҚУВЧИЛАР ҲАРБИЙЛИКНИ ҲАВАС ҚИЛИШДИ
Бугун туман прокуратураси ташаббуси билан ИИБ ва ХТБ ҳамкорлигида ўқувчиларни ҳарбий ватанпарварлик, Ватанга садоқатли қилиб тарбиялаш мақсадида тумандаги таълим муассасаларининг 40 нафар ўқувчилари Шарқий ҳарбий округга қарашли Фарғонадаги ҳарбий қисмга саёҳат уюштирилди.
Дилшоджон ДЖАЛИЛОВ: “МАРРАНИ КАТТА ОЛАМИЗ”
Туманимизда 9 минг 468 нафар боғча ёшида болажонлар бор. Уларнинг 7410 нафари мактабгача таълим ташкилотларига жалб қилинган. Бу 78,3 фоизни ташкил қилади.
ТИКУВ МАШИНАЛАРИ ВА ДАСТГОҲЛАР ТОПШИРИЛДИ
Юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш борасида қатор тизимли ишлар қилиняпти. Айниқса кам таъминланган, ногиронлиги бўлганлиги туфайли “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар доимо эътиборда.
Бугун ана шундай опа-сингилларимиздан 34 нафарига тикув машиналари, 16 нафарига гилам, адрас тўқиш дастгоҳлари топширилди.
5 НАФАР МАҲКУМ ЎТАЛМАЙ ҚОЛГАН ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛДИ
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти адолатли жамиятни яратишга қаратилган десак муболаға бўлмайди. Адолатли жамиятда ҳар бир шахсга индивидуалл ёндашиш талаб этилади. Бундай ёндашувни жиноят қонунчилигида ҳам кўриш мумкин. Бундай ёндашувлардан бири Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 73-моддасида назарда тутилган жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш институти ҳисобланади.