- Ёшлар, Туман янгиликлари   974

ЎҚУВЧИЛАР ҲАРБИЙЛИКНИ ҲАВАС ҚИЛИШДИ

Бугун туман прокуратураси ташаббуси билан ИИБ ва ХТБ ҳамкорлигида ўқувчиларни ҳарбий ватанпарварлик, Ватанга садоқатли қилиб тарбиялаш мақсадида тумандаги таълим муассасаларининг 40 нафар ўқувчилари Шарқий ҳарбий округга қарашли Фарғонадаги ҳарбий қисмга саёҳат уюштирилди. Ўқувчиларимиз ҳарбийлар ҳаёти, замонавий қурол- аслаҳалар ва техникалар билан яқиндан танишдилар.Аскарлар ошхонасида тушлик қилишди.Саёҳат мароқли ўтканини уларнинг юз- кўзлари айтиб турибди. Кўпчилик йигитчалар келажакда ҳарбий бўламан, дея ният қилишди.

Ф.Юлдашев,

туман ХТБ мудири.