- Жамият, Ислоҳот, Маънавият   1 298

Президент маърузасини тинглаб…

БАХТЛИЛАР МАМЛАКАТИДАНМИЗ

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг давлатимиз истиқлолга эришганлигининг 29 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирдаги маърузасидан жуда таъсирландим. Президентимизнинг очиқлик сиёсати мамлакатимиздаги ўзгаришларга ким қизиқадиган бўлса, бемалол келиб кўриши, билиши учун хизмат қилмоқда. Бу сиёсат Ўзбекистоннинг жаҳондаги обрўсини янада оширди. Биргина қардошларимиз бўлган қўшни мамлакатлар билан барча алоқаларнинг тикланиши дини, урф-одатлари бир бўлган халқлар ўртасида яна қон-қардошлик ришталарини боғлаш имконини берди. Бу борада ёшларимиз учун ҳам улкан имкониятлар эшиги очилди. Биргина туманимиз мисолида оладиган бўлсак, ўнлаб ёшларимиз бугун Россия Федерацияси, Корея Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон каби мамлакатлардаги олий ўқув юртларида таълим олмоқдалар. Президентимиз таъкидлаганидек, Ўзбекистоннинг эртанги куни унинг ёшлари экан, улар албатта билимли, салоҳиятли, ўз мустаҳкам фикрига эга бўлсалар, юртимизнинг дунёдаги обрўси янада ортиб бораверади.

М.ХОТАМЖОНОВА,

Қорасой МФЙ.