- Маънавият   1 167

БУ КУНЛАР ЎТИБ КЕТАР

Неча ой, неча кунки, давом этар карантин,
Асаблар хўп қақшаган, вирус эса олмас тин.
Қўлингни совунлаб юв, доимо хушёр тургин,
Бу кунлар ўтиб кетар, барча шод кунга етар.

Миш-мишларга ишонма, бошингга оғриқ кирар,
Нияти қинғир каслар оғзи билан ҳам юрар.
Оч қолмайсан, меҳнат қил, ризқингни Худо берар,
Бу кунлар ўтиб кетар, барча шод кунга етар.

Айтай десам сўзим кўп, яхшиликка етаклар,
Худо берсин тўзим кўп, айтинг яхши эртаклар.
Билинг, шоли ичида учрайди курмаклар,
Бу кунлар ўтиб кетар, барча шод кунга етар.

Шердил МАДРАҲИМОВ,
Сувлиариқ МФЙ.