Ёзёвон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Д.Джалиловнинг Марказий Фарғона МФЙ ҳудудидаги 65 нафар “Ёшлар дафтари”даги ва вақтинча ишсиз ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда ҳоким ўринбосарлари, мутасадди ташкилот, корхона раҳбарлари иштирок этдилар.
Туман ҳокими қабулда, бу ерга мен ва барча раҳбарлар сизларни эшитгани ва муаммоларингизни ҳал қилиш, иш ўринларини яратиш учун келганмиз, – деди. Ҳоким ёшларни қийнаб келаётган муаммолари ва таклифларини бирма-бир эшитди. Ёшлар билан мунтазам равишда кўришиб туришини ва қандай муаммо ва тўсиқ бўлса телефон орқали ҳам мурожжат қилишлари мумкинлигини айтиб, қўл телефони номерини бериб, ҳар доим қўнғироқ қилишлари мумкинлигини айтди.
Ёшлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ер ажратиш, имтиёзли кредит, доимий ишга кириш, мономарказда ўқиш каби масалалар келиб тушди.
Мурожаатлар юзасидан ёшларга ҳоким ўринбосарлари ва банк раҳбари томонидан тушунчалар берилди.
Ёзёвон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Д.Джалиловнинг Қўрғонча МФЙдаги 41 нафар “Ёшлар дафтари”даги ва вақтинча ишсиз ёшлар билан учрашди.
Ёшлар томонидан туман ҳокимига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, иссиқхона учун, гулчиликни ривожлантириш учун кредит, иш билан таъминланиш, ер ажратиш, автомобилларга хизмат кўрсатиш ва шу каби таклифлар йўлланди.
Ёшларнинг йўллаган таклифлари юзасидан мутасаддилар тушунчалар бердилар.
Туман ҳокими билдирилган мурожаатларни ўз назоратига олиб, мутасаддиларга муддатли топшириқлар берди.
Ёзёвон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Д.Джалилов Беруний МФЙдаги 62 нафар “Ёшлар дафтари”даги ва ишсиз ёшлар билан учрашди.
Ёшлар томонидан туман ҳокимига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, иссиқхона учун кредит, иш билан таъминланиш, тикувчилик учун дастгоҳга кредит, ер ажратиш каби мурожаатлар тушди.
Туман ҳокими келиб тушган мурожаатларни ўз назоратига олиб, мутасаддиларга муддатли топшириқлар берди.