- Қарор ва ижро   1 790

ЁЛҒОНЧИ АКФАЧИ

Қоратепалик Бўрибой Омонзода жамиятимизга акфачи уста Зуҳриддин томонидан келишилган муддатда қилинмаган хизматидан норози бўлиб мурожаат қилди. 

2019 йилни августь ойлари охирида Ёзёвон шаҳарчасидаги “Қуббо акфа”деб номланган устахонада ишловчи Зухриддин исмли уста билан 2 та акфа эшикни 3 000 000(Уч миллион)сўмга оғзаки келишилган. Уста 20 сентябрда эшикларни фуқарони хонадонига бориб ўрнатишга, пулни ярмини, қолганини эса октябрнинг бошида беришга келишилган. Фуқаронинг уйига бориб ўлчаб келгандан сўнг сентябрнинг 4-ёки 5-кунлари фуқаронинг пластик картасидан 1 500 000 (Бир милион беш юз минг)сўмни Зухриддин олиб қолган. 20 сентябрда фуқаро устага телефон орқали мурожаат қилганда 29 сентябрь куни ўрнатиб келишини айтган. Шу кунга қадар хеч қандай хизмат кўрсатилмаган. 29 сентябрь кунига келиб, фуқаро яна уста билан телефон орқали боғланганда, уста эсидан чиқиб қолганлигини айтади. Фуқаро эса келишилган муддатда хизматни бажармаганлиги учун берилган пулини қайтаришини, бошқа жойда эшик ясатиришини тушунтиради. Лекин уста хар-хил важлар қилиб фуқарони алдашга харакат қилади.

Мурожаат юзасидан  устанинг иш жойига борганимизда устахонага қулф илинганди. Телефон орали боғланганимизда хозирда Тошкенда ишлаётганини айтди. Шу куни акаси Муҳиддинга. Қонунда агар ижрочи шартномани ижро этишга ўз вақтида киришмаса ёки шартноманинг белгиланган муддатда бажарилмаслиги аён бўлиб қолса, истеъмолчи ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномадан воз кечишга ва етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақлилигини тушунтирди.

Мутахассисларимиз томонидан тушинчалар берилгандан сўнг уста томонидан фуқарога 1 500 000 сўмни қайтариб берилди.

Шавкатжон САИДОВ,

туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти  мутахассиси.