- Жамият, Туман янгиликлари   1 701

«МАРКАЗ»ДА ЯНГИ КОРХОНА

«МАРКАЗ»ДА ЯНГИ КОРХОНА

Тошҳовуз МФЙга қарашли Марказ қишлоғига кираверишда, Ёзёвон-Улуғнор йўлининг устида намунавий уйлар қурилганди, баoзилар «ким келиб яшайди», дейишганди. Бугун 80 та уйнинг барчасини эгаси бор.

Шу ҳафтанинг бошида бу массивда тикувчилик-трикотаж корхонаси ҳам очилди. «Ўзбекпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг 1 миллиард 700 миллион сўм маблағи эвазига бунёд этилган корхонада 130 нафар қиз-жувонлар ишлашади.

– Орзуимизга эришдик, – дейди «Ёзёвон барака чеварлари» МЧЖ раҳбари Шоҳистахон Мамадалиева. – Илгарилари чеварларимиз билан ижарада ишлардик. Энди корхонамиз учун жой бор. Жой бўлганда ҳам замонавий. Машиналар Хитойдан келтирилган.

– Яқин-яқинларда ҳам бу ерлар қум барҳанларига тўла эди, – дейди меҳнат фахрийси Муҳаммаджон Собиров.  –Қурилиш ташкилотининг қум карpери бўлиб хизмат қиларди. Қаранг, бугун қандай обод.

Корхона очилишида вилоят ҳокими Шуҳратжон Ғаниев қатнашди. Шу баробарида қишлоқ аҳли – отахону онахонлар билан самимий мулоқот қилди. Яратилган шароит учун
аҳоли вакиллари раҳбариятдан миннатдор бўлиб, дуо қилишди.