- Ислоҳот, Қарор ва ижро   1 636

ЯНГИБЎСТОН ТОМОНЛАРДА

Атоқли давлат арбоби Шароф Рашидов ташаббуси билан барпо этилган Янгибўстон маҳалласи мўъжазгина. Маҳалладаги 124 та хонадонда 767 нафар аҳоли яшайди.

Ҳафтанинг бошида вилоят ҳокими Шуҳратжон Ғаниев бошлиқ фаоллар келиши аҳоли вакиллари кайфиятини кўтариб юборди. Ҳаёт бор экан, муаммо бўлади. Муаммоларга ечим топилади.

33-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Сайфиддин Райимбоев болаликдан ногирон. Уй мактабида таълим олувчи бу ўқувчига вилоят ҳокими ноутбук совға қилди.

Маҳалладаги мактаб таъмирланадиган бўлди. Эндиликда Янгибўстоннинг ўз бозорчаси бўлади. Бу масала ҳам шу куни ҳал этилди. Янгибўстонликлар деҳқончиликка астойдил. 124 та хонадонга томорқа учун қўшимча 10 сотихдан ер ажратиладиган бўлди.

Вилоят ишчи гуруҳи хонадонларда бўлишди. Ўрганишди. Уларни эшитишди.

SONY DSC

Шу куни Янгибўстонда ўзгача кайфият ҳукм сурди. Ёзёвоннининг чекка ҳудуди бўлган бу масканга раҳбариятнинг эътиборидан аҳолининг миннатдорчилигини сезиш мумкин эди.

Азимжон ХУДОЙҚУЛОВ.

Улуғбек УМАРОВ,

Муқумжон ҚОДИРОВ

олган суратлар.