- Қарор ва ижро   241

АЛИМЕНТ ЎРНИГА УЙ БЕРДИ

⚡️Дунёга келган фарзандлар ҳимоясиз бўлиб, энг аввало ота-онанинг парвариши ва таъминотига муҳтож бўлади. Қонунчилигимизда, боланинг вояга етгунига қадар унинг таъминоти, таълими ва тарбияси учун бевосита ота-она жавобгарлиги белгилаб қўйилган.

⚡️Жумладан, мажбурий ижро бюросининг Ёзёвон тумани бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2020 йил 19 октябрдаги қарорига кўра, қарздор И.Н.дан ундирувчи Э.Х. фойдасига тўрт нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/2 қисм миқдорда алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, қарздор алиментини вақтида тўламай келганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан унга қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ҳолда огоҳлантириш берилган.

⚡️Лекин, қарздор вақтида алимент маблағларини тўлаб бормаганлиги сабабли, 2023 йил 1 июль ҳолатига унинг алиментдан бўлган қарзи 7,5 млн. сўмни ташкил этган ва давлат ижрочиси томонидан қарздор маъмурий жавобгарликка торитилиши ҳақида огоҳлантирилган.

⚡️Жорий йилнинг 19 июль куни қарздор ва ундирувчи ўзаро келишган ҳолда, қарздор И.Н. вояга етмаган тўрт нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун уни 18 ёшга тўлгунига қадар тўлаши лозим бўлган алимент ўрнига ўзининг номидаги 14 сотихдан иборат яшаш хонадонини ундирувчининг номига нотариус орқали расмийлаштириб, топширди. Ундирувчи Э.Х.нинг аризасига асосан ижро ҳужжати тамомланди.

А.САТТАРОВ,
МИБ Ёзёвон туман бўлими бошлиғи.