- Жамият   1 721

Тадбиркор—элга мададкор 

Маъруфжон Мамарасулов агарда  иш фаолиятимни якунлаб пенсияга чиқсам, қишлоғимнинг ободончилигига ўз ҳиссамни қўшаман, деб ният қилиб қўйганди. Бугун юртимизда фуқароларга ҳар томонлама яратиб берилаётган шароитларга гувоҳ бўлиб,  орзуларини амалга оширишга қарор қилди. Ўз маблағи ҳисобидан Ёзёвон—Марғилон йўналишининг Қорасоқол қишлоғини кесиб ўтувчи катта йўл бўйига автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчаси, ошхона, ҳаммом қурди. Натижада 5 нафар одам ишли бўлди. Дастлаб фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида бошлаган бўлса, бугун кўп тармоқли фирма раҳбарига айланди.

—Ҳеч бир иш осонликча бўлмайди, сабр-қаноат билан қийинчиликларни енгиб ўтган одам ўз мақсадига эришар экан,— дейди тадбиркор. —Ёшлигимдан қишлоғимни обод ва кўркам бўлишини орзу қиламан. Шу ниятимни амалга ошириш учун Президентимиз шароит яратиб берди.Эндиги ҳаракат ўзимиздан. Банкдан каттароқ миқдорда кредит олиб тармоқни ривожлантирмоқчиман.

Яқинда қабул қилинган «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили Давлат дастури»нинг ижтимоий ривожланиш йўналишида аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ишсизликни лозим даражада бартараф этиш борасида қилиниши лозим бўлган вазифалар белгиланган.  Маoруфжон амалга ошираётган ишлар бу йўлдаги дастлабки қадамдир.