Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими касаба уюшмалари федерацияси ҳамкорлигида ички туризмни ривожлантириш борасида Фарғона-Бухоро-Самарқанд-Тошкент-Фарғона йўналишида 20 нафар журналист иштирокида саёҳат ташкилади.
ЯНГИБЎСТОНГА БИР КЕЛИНГ!
Давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов ташаббуси билан 1982 йил 25 августда «Целинник» (ҳозирги Янгибўстон) дон-чорвачиликка ихтисослаштирилган хўжалик ташкил топганди. Ўша йиллари янги хўжаликда ишлаш учун вилоятимизнинг турли туманларидан оила вакиллари кўчиб келишиб, янги солинган уйларда муқим қолдилар. Орадан 37 йил ўтди. Дастлаб «Целинник», ҳозирда Янгибўстон номини олган маҳаллада 126 та хонадон бор. Уларда 776 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.
ТАЪҚИҚЛАРГА УЧРАГАН БАЙРАМ
Мўътабар ва муқаддас байрамимиз Наврўз манбаларда 3 минг йилдан зиёд тарихга эга деб кўрсатилади. Наврўз гарчи диний байрам бўлмасада, уни дастлаб Александр Македонский таoқиқлашга уриниб кўрган. Аждодларимиз томонидан мукаммал услубда қурилган Ходаркатдаги(ҳозирги Тўрткўл яқинида жойлашган зардўштийлик дини марказларидан бўлган шаҳар) бош ибодатхонани вайрон қилишга уриниб, уддасидан чиқа олмаганидан кейин Александр Македонский аламини кимдан ва нимадан олишни билмай юрарди.
ТААССУРОТЛАР БИР ОЛАМ
Тақдир тақозоси билан юртимизнинг энг жанубий шаҳри— Термизда кўп бўлганман. Дастлаб бундан 30 йиллар олдин «Ленин учқуни» газетасида ишлаётганимда совет қўшинлари Афғонистонни тарк этаётганида Ҳайратон кўпригида жангчиларни кутиб олиш маросимида бир гуруҳ журналистлар билан бирга қатнашгандим. Кейинчалик жиянлар ҳарбий хизматдалигида Термизда бўлдик. Сўнги бор 2010 йилда ўғлимиз Камолиддинни армияга кўргани боргандик.
ТААССУРОТЛАР БИР ОЛАМ
Сурхон воҳасига ижодий сафар ҳақидаги хабар газетамизнинг ўтган сонида чоп этилгач, қадрдонлар, таниш-билишлар қўнғироқ қилиб, таассуротлар билан қизиқишяпти. Айтиш мумкинки, жанубий вилоятга сафаримиз ғоят самарали, сермазмун ўтди.
МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИК
Республикамизда 1 январдан 1 июнга қадар барча турдаги автотранспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.