Ис газидан заҳарланган фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатиш учун аввало, заҳарланган кишини зудлик билан тоза ҳавога олиб чиқиш зарур. Қийин нафас олаётган ёки нафас олиш тўхтаб қолган бўлса, бемор мустақил нафас олгунга қадар сунъий нафас олдиринг.
БИР КРЕДИТ ҲАНГОМАСИ
Марказий банк вакиллари томонидан ўтказилган текшириш номигагина бўлгани мижозга юборган хатларида ҳам акс этиб туради. Халқ банкидагилар эса тикув машинаси олган қирққа яқин мижозларга бир хилда огоҳлантириш хати юборишган.
АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ – ДАВР ТАЛАБИ
Вилоят статистика бошқармаси ходимлари мамлакатимиз бўйлаб ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларида барча фаол иштирок этишини таъминлаш мақсадида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича жойларда ахборот-тушунтириш тадбирларини олиб боришмоқда.
ТЎХТАСИН ЖАЛОЛОВНИ БИЛАСИЗМИ?
Ўзбекнинг буюк ёзувчиси Ойбек айтганидай: “Тўхтасин Жалолов ҳаёти ҳақида романлар ёзса арзийди, у шунга лойиқ”. Адибнинг 90 йиллик юбилейида Эркин Воҳидов бир гапни айтганди: “Ҳиндлар буюк ёзувчилари Робиндранат Тагорнинг асарларини ўзбек тилига ўгириб, Ўзбекистонга танитгани учун Тўхтасин Жалолов номини доимо ҳурмат билан тилга олишаркан”.
ТОШҲОВУЗДА ЯНГИ БОҒЧА
Тадбиркор Абдубанноб Каттабеков 1773 млн.сўм банк кредити, 200 млн сўмдан ошиқ ўз маблағи ҳисобидан Тошҳовузда давлат-шерикчилиги асосида замонавий 100 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биноси барпо этди.
МАЗМУНЛИ ТАШКИЛЛАНДИ
14-МТТда «Мактабгача таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш – таълим сифатини оширишнинг муҳим омили» мавзусида туман ўқув-семинари бўлиб ўтди.
УЮШҚОҚЛИК БИЛАН
Ёзёвонда муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловларга пухта тайёргарлик кўрилгани сайловларнинг дастлабки соатиданоқ сезиляпти.
«БИР БОЛАГА БЕШ КИТОБ»
10-МТТда “Бир болага беш китоб” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда болалар турли қўшиқ ва рақслар ижро этдилар.
ЯНГИ ЙИЛ ЯРМАРКАСИ
Чорвачиликка ихтисослашган “Юлдуз” фермер хўжалиги 36 минг сўмдан гўшт сотяпти. Асаларичилик хўжаликлари томонидан сотилаётган асал маҳсулотлари ҳам дўкон ва бозорлардагидан анча арзон. Айниқса. болажонларга аталган совғалар жуда харидоргир.
ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ МИНГЧИНОРГА КЕЛДИ
Шундай пайтлар бўлганки, фуқаролар прокуратура эшигини тагида қабулга кира олмай соатлаб эмас, кунлаб, йиллаб сарғайиб туришган. Энди замонлар ўзгарди.