Яқинда тадбиркор Саиджоннинг ташаббуси билан яна бир хайрли ишга қўл урилди. Хорижлик сайёҳларнинг қизиқишлари эътиборга олиниб, уларни тумандаги маҳаллалар билан ҳам танишишлари ташкил қилиняпти.
ЎЗБЕКИСТОН
Боғларинг қиёси жаннатларга тенг, Кўнгил гулшанига тўкилган япроқ. Одамларинг танти, софдил, бағри кенг, Муқаддас саждагоҳ, бу она тупроқ. Меваларинг…
ФАРҒОНАДА ФОРУМ
Ҳукумат фармойиши асосида 7-8 август кунлари вилоятимизда «Фарғона халқаро инвестиция форуми» бўлиб ўтди. Форумда Хитой, Россия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Эрон, Туркия, Беларусь каби 28 та давлатларнинг йирик инвесторлари иштирок этдилар.
ЎЗБЕКИСТОНДА ЕР ТАСАРРУФИ: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА
Қишлоқда туғилиб ўсганман. СССР қишлоқ хўжалиги даврини кўрдим, мустақилликдан кейин шакллантирилган қишлоқ хўжалигини кўрдим, энди, мана, Шавкат Мирзиёев бошлаб берган…
ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ САЙЁР ҚАБУЛИ
– 1-гуруҳ ногирон бўлганлигим сабабли сайёр қабулда ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилдим, мурожаатим жойида ижобий ҳал этилди, – дейди Гулистон қишлоғида яшовчи И.Овчиев.
«МЕНИ ЙЎҚЛАР МУТАСАДДИ БОРМИ?»
Исми-шарифимни сўрасангиз Аҳмад Фарғоний номли кўчаман. Туманда ўзимга яраша обрўйим бор. Сабаби мени босиб туман марказий шифохонасига соғ ҳам, бемор ҳам ўтади. Ёшим шу туман ёши билан баробар, десам ҳам бўлаверади.
РАҲБАР ҚАЧОН ГАЗЕТА ЎҚИЙДИ?
Шанба куни ишлаб ўтирганимда, таҳририятга қўнғироқ бўлди:
— Мен …дан телефон қиляпман. Ким билан гаплашяпман?
Аслида, муомала эстетикаси бўйича, киши аввал ўз исм-шарифини айтиб таништириб, кейин суҳбатдошидан буни сўраши кераклигини тушунмаганларнинг бу каби саволига тез-тез дуч келсам-да, босиқлик билан жавоб бердим ва нима хизмат билан қўнғироқ қилишаётганини сўрадим.
БАЙРАМДАГИ СЮРПРИЗ
Фарғона шаҳридаги “Жасмин” мажмуасида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг вилоят бўлими томонидан Матбуот ва ОАВ ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири ташкилланди. Тадбирда вилоят ҳокимлигидан масъуллар, матбуот ва телевидение, радио ходимлари вакиллари, меҳнат фахрийлари қатнашди.
ГАЗЕТА—БУ ТАРИХ
Байрам ҳам сарҳисоб мисоли. Газетамизнинг ўқувчилари борлигидан, улар кўпчилик эканлигидан хурсанд бўламиз. Йилига мингга яқин хат-хабарлар олишимиз ҳам юртдошларимизнинг газетамизга бефарқ эмаслигидан далолатдир.
ҚИЗАЛОҚ ҚУТҚАРИЛДИ
2019 йил 17 июнь куни соат 9:02 да Ёзёвон тумани Янги массив дахаси 6-уй 7-хонадонда яшовчи фуқаро Н.Давронова хонадонида 2018 йилда туғилган фарзанди Нозигул эшик қулфланиб, қамалиб қолганлиги тўғрисида тумандаги 7- сонли ёнғин қутқарув қисмига хабар беради.