“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан қишлоқдаги бу артезиан қудуғини янгилаб, таъмирлаб, халққа тоза ичимлик сувидан фойдаланиш учун топширилди.
Ёзёвоннинг 50 центнерчи фермери
«Воҳид фермер 50 центнердан пахта териб оляптикан», деган гапга кўпчилик ишонди, ишонмади. Биз ишонамиз. Чунки «Мезон» фермер хўжалиги раҳбари Вохиджон Обидов ишбилармон фермер. Илғор. Ҳамкасблар билан фермер даласида бўлдик. Пахта мақтагандан зиёда экан.
КАРТОШКА КУЯСИ ҲАМДА УНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИГА ЗИЁНИ
Ҳозирда Республикамизнинг айрим ҳудудларида олдинги давр мобайнида картошка ва помидор куяси кўпайганлиги сабабли фермер ва дехқон хўжаликлари ва томорқа майдонларидаги картошка ва помидорнинг хосилига катта зарар етказганлиги кузатилди.
УН ЗАВОДИ ИШГА ТУШДИ
«Баҳромбек» ғаллачилик кластери 8 миллиард сўм банк кредити, 1.1 миллиард сўм ўз маблағи ҳисобига Туркиядан кунига 60 тонна донни қайта ишлаш технологияси олиб келиб ўрнатди.
ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМЛАР ШУКУҲИ
Туманимизда нишонланган мустақиллигимизнинг 30 йиллиги тантаналари аввалида “Файзли дўстлар” мажмуасида байрам дастурхони тузалди. Файзли дастурхон атрофида юртимиз улуғлари, меҳнат фахрийлари, халқ хўжалигининг турли соҳаларида меҳнат қилаётган юртдошларимиз жам бўлдилар. Хатми қуръон тиловат қилиниб, Яратгандан юртимизга тинчлик, деҳқончиликларимизга барака, офат-шикастлардан ўзи сақлашини сўраб, дуо қилинди.
УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
Юртимизда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган кенг қамровли тадбирлар ўтказиляпти. «Файзли дўстлар» мажмуасида туман ҳокимлиги ташаббуси билан «Уч авлод учрашуви» маданий-маърифий тадбири ташкилланди. Тадбирга Ёзёвон тумани тараққиётига ҳисса қўшган уста деҳқонлар, зиёлилар, собиқ раҳбарлар, ҳозирги кунда халқ хўжалигининг турли соҳаларида меҳнат қилаётган юртдошларимиз ҳамда эртанги кун эгалари бўлган ёшлар таклиф қилиндилар.
ПОМИДОР КУЯСИ ҲАМДА УНГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ
Помидор куяси асосан помидор, картошка, бақлажон, ёввойи помидор ва тамаки экинларини зарарлайди. Бу хашаротнинг капалаги асосан кечқурун харакатланади. Капалагининг узунлиги 8-10 мм бўлиб, қанотлари кулрангт ялтироқ, олд томонида қора доғлар жойлашган. Урғочи капалак ўсимлик баргининг остки, устки ва ўсув нуқталарига 260 тагача тухум қўяди.
ЁЗЁВОН ХОНАДОНЛАРИДА УЗУМ ЕТИШТИРИШ
Олимлар мезовий эрасининг пастки бўр даврига оид тош қолдиғида токсимон ўсимлик чўкиндисини топганлар. Демак, 70 млн йил аввал ҳам ток бўлган. Токнинг узуми мазали ва тўйимли, занги ҳаётчан, ер танламайдиган, кўпайтириш осон бўлганидан тез оммалашган.
МАРКАЗИЙ ФАРҒОНА МФЙДА САЙЁР СУД
Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш ва уларнинг олдини олиш бўйича ички ишлар бўлими, прокуратура, ҳокимият, суд ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда қатор профилактик тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
ОФТОБ УРИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ОФТОБ УРГАНДА НИМАЛАР ҚИЛИШ ҲАҚИДА ТАВСИЯЛАР
2013 йилнинг июль ойида Японияда ҳароратнинг кескин ошиб кетиши натижасида офтобдан жабрланган 4000 киши касалхонага ётқизилган. Шулардан 6 киши ҳаётдан кўз юмган, 8 кишининг аҳволи жуда оғир, деб баҳоланган. Япониядаги бундай ҳолат ҳаво ҳарорати 35-39 даража бўлганда кузатилган.