Цитрус инли куяси олигофаг ҳашарот бўлиб, цитрус ўсимликларига катта зарар келтиради. Цитрус инли куяси лимон ўсимлигининг хавфли кушандаси ҳисобланади. Шу билан бир қаторда у мандарин ва грейпфрут ўсимлигида ривожланиши аниқланган.
БИОЛОГИК КУРАШДА ФЕРОМОН ТУТҚИЧЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Экспорт-импорт жараёнларида ҳар бир давлат ўз ўсимлик дунёсини ташқи хавфлардан ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Чунки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан мамлакат ҳудудига кириб қолган карантин организм ўша мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги экинларига жиддий зиён етказиши мумкин.
РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ ВАКИЛЛАРИ МУСТАҲКАМ ДЎСТЛИК ВА ЯНГИОБОД МФЙЛАРИДА
Бугун Мустаҳкам дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинига борган одам ҳар бир кўча, ҳар бир хонадон, йўлларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, бунёдкорлик ишларининг қайноқ палласига гувоҳ бўлади. Маҳаллада ҳаёт қайнамоқда. Ҳамма иш билан банд, каттаю кичик юрт ободлигига ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Ҳақиқий намуна қилса, арзигулик маҳалла кўринишига келяпти.
БОРОДО СУЮҚЛИГИНИ ТАЙЁРЛАШ ҲАМДА УНИНГ МЕВАЛИ БОҒАЛАРДА ФИТОСАНИТАР ТОЗАЛИГИНИ ТАЪМИНЛШАДАГИ АФЗАЛЛИКЛАРИ
Бордо суюқлиги дунёда энг кенг ишлатиладиган фунгицид-бактерицидлардан биридир. Ушбу ишчи эритма мевали боғларда учрайдиган замбуруғли ва бактерияли касалликлардан химоя қилишда асосий восита бўлиб хизмат қилади. Унинг 3 %-ли эритмаси дарахтлар гуллаб барг ёзгунга қадар, 1 %-ли эритмаси эса барг ёзгандан сўнг қўлланилади.
Агрометеорологик станцияларнинг фитосанитар тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда аҳамияти
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури ўртасида келишув меморандуми имзоланган бўлиб, унга биноан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастурининг “Фарғона водийси фермерларининг иқлим ўзгариши хавф-хатарларига мослашуви ва чидамлилигини ошириш” лойиҳаси доирасида жами 9 та автоматлаштирилган агрометеорологик станциялар Фарғона, Андижон, Наманган вилоятида жойлашган. Фарғона вилоят Ўсимликлар карантини давлат инспекциясида ўтказилган семинар ана шундай станциялар фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланди.
“МУСТАҲКАМ ДЎСТЛИК” ОБОДЛИК САРИ
Мустаҳкам дўстлик МФЙга борсангиз ҳаёт қайнамоқда. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари авжида. Одамларда эртанги кунга бўлган умид юқори. Барча маҳалла аҳли ободончиликка ўз ҳиссасини қўшмоқда.
НАВОИЙГА ЭҲТИРОМ
6-мактабда ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган “Навоийни англаш” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи З.Тешабоева, бўлим бошлиғи ўринбосари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси вакили М.Охунов, фахрий ижодкор, ёзувчи А. Тошқулов, туман “Бувижонлар кенгаши” раиси Д.Шерматова иштирок этдилар.
БЕДАВО, ЎТА ХАВФЛИ ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКДАН САҚЛАНИНГ!
Ушбу касаллик одамларга асосан қутурган итлар ва мушукларнинг, шунингдек, ёввойи хайвонларнинг (бўри, чиябўри, тулки ва бошқалар) тишлаши ёхуд тирнаши, сўлакланиши натижасида юқади.
МУРОЖААТ
Ҳурматли
фуқаролар!
Сиз ва
яқинларингиз билан ёнғин, ис газидан заҳарланиш ҳодисалари содир бўлмаслиги
учун Ёзёвон тумани фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!
ЎЗБЕКИСТОН МДҲ ДАВЛАТЛАРИ ОРАСИДА БИРИНЧИ
Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан мамлакатимиз экспорт географиясини кенгайтириш ва соҳани ривожлантириш бўйича самарали ишлар қилинмоқда. Хусусан, ўтган 2020 йилда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро Конвенцияга Ўзбекистон Республикаси 184-давлат сифатида МДҲ давлатлари орасида биринчилардан бўлиб аъзоликка қабул қилинишига эришилди. Мавжуд 42 та фитосанитар халқаро стандартлардан жами 25 таси соҳага имплементация қилинди. Бу каби маълумотлар вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан ўтказилган семинарда келтирилди.