Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
ЖАРАНГЛАДИ, БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ! Ҳоким «Мустақиллик дарси»ни ўтди
Туманимиздаги 39 та умумтаълим мактабларида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида “Билимлар куни” тадбирлари ўтказилди. Мактаб остонасига қадам қўйган 2115 нафар 1-синф ўқувчиларига “Президент совғалари” топширилди.
ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚЎШНИЧИЛИК ВА ДИПЛОМАТИК АЛОҚАЛАРИ
Ўтган асрнинг 90 йилларига назар солар эканмиз, Марказий Осиё давлатларининг деярли бир вақтда мустақилликка эришганлигига гувоҳ бўламиз. Бугунги кунда ушбу мустақил давлатлар билан алоқаларнинг ҳар қандай кўриниши ижобий сифат касб этмоқда. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсатида муҳим омил бўлиб хизмат қилаётган қўшничилик алоқалари қўшни давлатлар билан тинч-тотувликда яшаш ўз ўрнида муштарак манфаатларнинг амалга оширилишини таъминлаб келмоқда. Бугунги мақоламизда эса асрлар оша ўзбек халқи билан ёнма-ён яшаб келган ва тарих синовларига биргаликда дош берган қозоқ халқи яъни Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги қўшничилик сиёсати ҳақида мулоҳаза юритамиз.
10 ТА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН, НОГИРОНИ БОР ОИЛАЛАР УЙЛИ БЎЛИШДИ
Ёзёвон МФЙнинг Аҳиллик даҳасида туманда илк бор тўрт қаватли уй эгаларига топширилди. “Водий инвест файз” МЧЖ қурувчилари бунёд этган 24 хонадоннинг 10 таси кам таъминланган, ногирони бор оилаларга дастлабки тўлови бюджетдан тўланиб, эгаларига топширилди.
УН ЗАВОДИ ИШГА ТУШДИ
«Баҳромбек» ғаллачилик кластери 8 миллиард сўм банк кредити, 1.1 миллиард сўм ўз маблағи ҳисобига Туркиядан кунига 60 тонна донни қайта ишлаш технологияси олиб келиб ўрнатди.
ДОН ЭКИШГА БАҒИШЛАНГАН ВИЛОЯТ СЕМИНАРИ
«Баҳром-Бек» фермер хўжалиги тумандагина эмас, вилоятда ҳам илғор, иқтисодий бақувват хўжаликлардан саналади. Хўжаликда ўтказилган дон экишга бағишланган семинарда вилоят ҳокими Х.Бозаров бошлиқ сектор раҳбарлари, туманларнинг сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига дахлдор бошқарма ва бўлимлари. дончилик кластерлари раҳбарлари иштирок этдилар.
“ЮҚОРИ СОЙБЎЙИ” ВА “БАҲОР” МФЙЛАРДА САЙЁР СУД
Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш ва уларнинг олдини олиш бўйича ҳокимият, ички ишлар бўлими, прокуратура, суд ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда қатор профилактик тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Ўтказилаётган профилактик тадбирларнинг самарасини ошириш, содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда келгусида олдини олиш, фуқароларнинг хуқуқий маданиятини ошириш мақсадида махалла фуқаролар йиғинларида сайёр судлар ўтказилиб келинмоқда.
ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМЛАР ШУКУҲИ
Туманимизда нишонланган мустақиллигимизнинг 30 йиллиги тантаналари аввалида “Файзли дўстлар” мажмуасида байрам дастурхони тузалди. Файзли дастурхон атрофида юртимиз улуғлари, меҳнат фахрийлари, халқ хўжалигининг турли соҳаларида меҳнат қилаётган юртдошларимиз жам бўлдилар. Хатми қуръон тиловат қилиниб, Яратгандан юртимизга тинчлик, деҳқончиликларимизга барака, офат-шикастлардан ўзи сақлашини сўраб, дуо қилинди.
15 НАФАР ФУҚАРОГА 178,5 МЛН СЎМ САРФЛАНМОҚДА
Юртимизда эҳтиёжманд, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилалар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Туман ҳокими Дилшоджон Джалиловнинг қабулларида 15 нафар шундай уй-жойларини таъмирлашга муҳтож фуқаролар борлиги аниқланиб, ҳаққоний ҳолат ўрганилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилганди.
ФИДОЙИЛИК — БУГУНГИ КУН ТАЛАБИ
Мамлакатимизда қабул қилинган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аввало, давлат бошқаруви органларининг қуйи бўғинлар фаолиятини тубдан яхшилаш, уларнинг халқ билан мулоқот қилишини таъминлаш, бу борада самарали ижтимоий ҳамкорик механизмларини мустаҳкамлаш устувор вазифа сифатида белгилаб қўйилган.