- Ёшлар, Жамият   689

ЖАРАНГЛАДИ, БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ! Ҳоким «Мустақиллик дарси»ни ўтди

Туманимиздаги 39 та умумтаълим мактабларида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида “Билимлар куни” тадбирлари ўтказилди. Мактаб остонасига қадам қўйган 2115 нафар 1-синф ўқувчиларига “Президент совғалари” топширилди.

Сувлиариқдаги 21-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Дилшоджон Джалилов иштирок этиб, ўқувчи ва ўқитувчиларни Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги ва янги ўқув йили бошланиши билан қутлади.

–2020 йилда пандемия туфайли янги ўқув йили онлайн бошланганди, – деди ҳоким. – Мана бу йил мактаблар эшиги ўз эгалари учун очилди. Лекин давр ҳушёрликни талаб қилади. Карантин қоидаларига риоя қилайлик.
Ҳоким 11-синф ўқувчилари учун “Мустақиллик дарси”ни ўтди.

Ҳудди шунингдек, туман ҳокими ўринбосарлари, секторлар, ташкилотлар раҳбарлари ҳам мактабларда тадбирларда иштирок этиб, “Мустақиллик дарси”ни ўтдилар.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ