- Жамият, Қарор ва ижро   799

МУЛКДОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 август куни “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-198-сонли қонуни қабул қилинди.

- Жамият, Ислоҳот, Қарор ва ижро   887

“ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУННИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

Жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат қилаётган 118 минг нафардан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи ва улар фаолиятини ягона қоидалар асосида ҳуқуқий тартибга солувчи “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунни имзолади.

- Жамият, Ислоҳот, Маънавият, Туман янгиликлари, Турфа олам   755

ИСТИРОҲАТ БОҒИ НОМИГА ЯРАШАМИ?

Бугунчи? Боғнинг ичига кирган кишининг кайфияти бузилади. Азим чинорлар, бир неча йил инсонларга соя-салқин берган дарахтлар қурий бошлабди. Боғнинг ичига янгилик қилишиб, бетон йўлаклар қилинган. Ўзгача манзара кашф этишган. Лекин бу қилинган ишлар боғнинг асл ҳолатини, асл ҳузурни инсонларга бағишлай олмаяпти.

- Жамият, Туман янгиликлари   760

БАРЧА ТАКЛИФ ВА МУРОЖААТЛАР АТРОФЛИЧА ЎРГАНИЛИБ, ЕЧИМ ТОПИЛМОҚДА

Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов ва сектор раҳбарларининг 28-болалар мусиқа ва санъат мактабида тумандаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда 30 нафардан зиёд фуқаролар тадбиркорлик ишларида юзага келаётган муаммолар, янги лойиҳа ва таклифлари билан қатнашдилар.

- Жамият, Турфа олам   891

БИОЛОГИК КУРАШДА ФЕРОМОН ТУТҚИЧЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Экспорт-импорт жараёнларида ҳар бир давлат ўз ўсимлик дунёсини ташқи хавфлардан ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Чунки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан мамлакат ҳудудига кириб қолган карантин ва бошқа зарарли организм ўша мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги экинларига жиддий зиён етказиши мумкин. Бу, албатта, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти асосий ўринда турувчи мамлакатларда унинг иқтисодиётига катта путур келтириши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шунинг учун ҳам ҳар бир давлат, бугунги кунда ўз ҳудудига олиб кирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатига, унинг зараркунандалардан ҳолилига, бир сўз билан айтганда, фитосанитар ҳолатига алоҳида аҳамият қаратмоқда.

- Жамият, Ислоҳот, Турфа олам   972

Янги Ўзбекистон!

Мустақилликка эришгандан сўнг кундан-кунга юксалиб, чирой очиб, тараққий этиб бораётган юртимизда дин ва сўз эркинлигига, халқ дарди ва манфаатларига қаратилган эътибор тақсинга лойиқдир. Масжидларимизда ўқилаётган намозлар, қад кўтариб, савлат тўкиб турган шинам бинолар, обод бўлаётган шаҳар ва қишлоқлар, кексаларни улуғлаб, аёлларни эъзозлаб, ёшларни қўллаб-қувватланиши эса, ҳам кўзимизни, ҳам кўнглимизни яйратади, шукроналик туйғуларини жўш урдиради.