- Ёшлар, Жамият, Қарор ва ижро   596

ЮТУҚЛАР ЎЗИМИЗНИКИ…

28-болалар мусиқа ва санъат мактабида маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий еомиссия йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш очиқ мулоқот тарзида ташкилланди.
Тадбирда туман сектор раҳбарлари, ДХХ Марғилон шаҳар бўлими масъул ходими, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ёшлар масалаларига даҳлдор ташкилот ва корхона раҳбарлари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирок этишди.
Мулоқотни туман ҳокими Дилшоджон Джалилов бошлаб, ёшларимиз эришаётган ютуқларга тўхталди.

“Ёшлар дафтари” бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда жамғарма маблағларининг сарфланиши, маҳаллаларда 14-16, 14-30 ёшларни электрон палатформага киритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ёшлар томонидан жорий йилнинг олти ойи давомида содир этилган жиноятлар таҳлили ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Юқоридаги масалалар юзасидан масъуллар йиғилганларга атрофлича маълумот беридилар.
Туман аҳолисининг 64 минг 993 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Шундан 293 нафар ногиронлиги бўлган, 25 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилалар, 1186 нафар мактаб битирувчилари, 1336 нафар олий таълимда, 15 нафар ёш эса жиноят содир этганлар қаторида туради.
Туманимизда 2022 йил 6 ойи давомида “Ёшлар дафтари”га киритилганларнинг 110 нафарига ўқиши учун контракт пуллари тўлаб берилди. 34 нафарига бир мартталик моддий ёрдам ажратилди. 24 нафари ҳайдовчилик курсларида ўқитилди, 16 нафарига сафарбарлик чақируви бадал пуллари тўлаб берилди. 90 нафар ёшга меҳнат қуроллари олиб берилди. 19 нафар ёшга 100 бошдан парранда, 1762 нафарига 10 сотиҳдан экин ерлари берилди. Имтиёзли кредит олган ёшлар 192 нафар, 347 нафар ёш эса ишга жойлаштирилди.
Шунингдек, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича 5 ташаббус доирасида жойларда амалга оширилаётган ишлар айтиб ўтилди.
Йиғилиш давомида туман ҳокими Д. Джалилов ва сектор раҳбарлари ҳам юқоридаги масалалар юзасидан ўзларининг таҳлилий-танқидий фикрларини билдириб ўтишди.
Ёшларимиз эришаётган ютуқлари чакки эмас. Ютуқлар ўзимизники. Лекин жиноятчиликни олдини олиш борасидаги ишлар яхши эмас. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ёшлар ўртасидаги жиноятчилик 83 фоизга ошган. Вояга етмаганлар ўртасида бу рақам 700 фоизни ташкил қилади.
Кўрилган барча масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ