– Деҳқон бозори орқасида автобус ва “Дамас”лар учун автотураргоҳ тайёр –деди туман ИИБ бошлиғи Ҳ.Тошпўлатов. –Автотураргоҳга борувчи йўллар асфальтланган. Яқин кунларда ишга тушади.
Халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгаши сессияси олдидан
Туманда 2019 йил якунлари билан асосий иқтисодий кўрсаткичларимиз натижалари пастлиги, туманда ишсизлик, саноат махсулотлари ишлаб чиқариш, йўналишларида вилоят кўрсаткичидан орқадалиги ҳисоботларда ўз тасдиғини топди.
“МЕҲР-САХОВАТ” КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
Пандемия даврида фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат кўрсатиб, меҳр-оқибат, саховат каби халқимизнннг азалий қадриятларини улуғлаб, жамиятимизда тинчлик, осойишталик, ҳамжиҳатлик намуналарини намоён этган бир гуруҳ фидойи юртдошларимизнинг меҳнатлари муносиб баҳоланиб, «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирландилар. Тақдирланганлар орасида тиббиёт, санитария эпидемиология осойишталик маркази ходимлари, саховатпеша фермер ва тадбиркорлар бор.
ПАХТА ХОМ АШЁСИНИ ЁНҒИНДАН АСРАЙЛИК!
Толали материал юзасига очиқ аланга текканда, аввалига унинг нами буғланиб кетади. Сўнг толанинг устки қатлами тутаб, бевосита аланга билан туташиб ёна бошлайди. Туташ жараёни ёнувчи газлар пайдо бўлиши билан кузатилиб, улар ёниш даражасигача қизигандан сўнг алангаланиб, ёниб кетади.
ТЕРИМЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛМОҚДА
Терим жараёнида фаоллик кўрсатиб келаётган илғор теримчилар туман ҳокимлиги ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими томонидан эсталик совғалар билан рағбатлантирилди.
СОҒЛИГИНГИЗНИ АСРАНГ!
Зеро, касалликни даволагандан кўра, уни олдини олган муҳимроқ. Кўринмас ёвга қарши курашишда касалликни яшириб, ўзингиз ва яқинларингиз умрига зомин бўлманг.
ХОНОБОД ПУНКТИДА ИШ ҚИЗҒИН
У кластер томонидан фермерларга чой қайнатадиган бак, қозон, этак, прицеп ёпқич, 220 та прицеп баллонлари, 10 та сув насоси кабилар етказиб берилгани, янги прицеплар олиб келинаётгани, асосийси пунктдаги шароитларни янада яхшилаш учун имкониятлар етарли экани ҳақида гапириб берди.
23 КИШИ ИШЛИ БЎЛДИ
Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида туман прокурори, 2-сектор раҳбари И.Ходжаев, туман ҳокими ўринбосари З.Тешабоева иштирокчилар билан суҳбатлашдилар.
КЕЛИНЛАР ЎЗГАРИШЛАРГА САБАБЧИ БЎЛИШЯПТИ
Хонободдан келинлар тушганидан кейин иссиқхоналар кўпайди. Уларнинг даромадини кўриб, бошқалар ҳам иссиқхонага уринди. Қатортолда баҳмал тўқийдиган цех бор экан. Тўқувчи қизлар икки-уч миллион сўмгача маош олишаркан. Қатортолдан баҳмал тўқувчи қизлардан келин туширгандик, ҳозирда маҳаллада баҳмал цехи ташкиллаш ҳаракати ҳам бор.
КАСБ-ҲУНАР МАКТАБЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
Бу тизимда, янгича йўналишда иш бошлаш осон бўлмаслигини янгитдан ташкил бўлаётган жамоа аъзолари ҳис қилиб турибмиз, —дейди мактаб директори Шероз Мирзалиев. —Ҳозирча штат бирликлари тўлиқ бўлмасада, электргаз пайвандловчи, тракторчи-машинист, тикувчилик, қишлоқ хўжалиги машиналарини таъмирлаш чилангари каби йўналишлар бўйича 180 нафар ўқувчи қабул қилдик