- Жамият, Ислоҳот, Қарор ва ижро   1 018

ПАХТА ХОМ АШЁСИНИ ЁНҒИНДАН АСРАЙЛИК!

Йирик пахта қабул қилиш пунктлари ўзида 50 минг тоннагача хом ашёни сиғдира олади. Топширувчилар пахта хом ашёсини мазкур масканларда талаб этилмагунга қадар сақлаб турадилар.

Белгиланган талаблардан юқори даражада нам бўлган пахта хом ашёсини 4-5 кундан ортиқ сақлаш мумкин эмас. Чунки, бунда пахта қабул қилиш масканларида жойлаш ва сақлашда унинг ўзидан-ўзи қизиб кетиши бошланади. Бу эса пахта толаси ва чигити сифатининг ёмонлашувига олиб келади. Бундан ташқари, нам пахта ҳосилни қайта ишлаш ва тозалаш самарадорлигни пасайишига, ускуналарнинг ишлаб чиқариш қуввати камайишига ва тола сифатининг пасайишига сабаб бўлади.

Хом ашё сиғими 2400 тоннагача бўлган масканларда ёнғинни ўчириш учун сув ҳовузлари бўлиши керак. 2400 тоннадан ортиқ пахта ҳом ашёси сақланадиган пахта қабул қилиш пунктларида эса юқори босимли сув тармоқлари бўлиши кўзда тутилади. Ёнғинга қарши сув захирасини қайта тўлдириш вақти 24 соатдан ошмаслиги керак. Пахта ҳом ашёсининг алангаланиши ва ёниши ҳолатидаги шаклида юз беради. Иссиқлик таъсирига тушган молекулалар қуриб, ўз намлигини йўқотади. Натижада ундан газ шаклидаги маҳсулотлар ажралиб чиқиб, туташ жараёни бошланади.                   Бу маҳсулотлар ҳаводаги кислород билан аралашади ва қизиб, оксидланади.

Толали материал юзасига очиқ аланга текканда, аввалига унинг нами буғланиб кетади. Сўнг толанинг устки қатлами тутаб, бевосита аланга билан туташиб ёна бошлайди. Туташ жараёни ёнувчи газлар пайдо бўлиши билан кузатилиб, улар ёниш даражасигача қизигандан сўнг алангаланиб, ёниб кетади.

Пахта сақлаш омборлари, пахтани қайта ишлаш корхоналарида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олишга нафақат фавқулодда вазиятлар ходимлари балки пахта хом ашёси билан боғлиқ соҳада фаолият олиб бораётган барча ишчи-ходимлар бирдек масъулдир.

З.УМАРОВ,

С.МАШРАПОВ,

туман ФВБ бўлинма бошлиқлари.