Иссиқхоналаримизда мана иккинчи ҳосил мўл бўлди. Энди бу деҳқончиликларимиздан тушган даромадни мактаб кутубхонасига китоблар, мактабда ўтказиладиган тадбир, кўрик-танлов ғолибларига қимматбаҳо совғалар учун сарфлашни мақсад қилганмиз.
«Энг илғор теримчи» илғорлари тақдирландилар
Эрта тонгдан «Баҳромбек» фермер хўжалигида бошланган «Энг илғор теримчи» мусобақаси ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Ҳудудлардан мусобақага келган 104 нафар теримчига тушликда байрам дастурхони тузалди. Санъаткорлар хизматда бўлишди. Мусобақа якунида ҳам бу такрорланди. Тажрибали юртдошларимиздан иборат ҳайъат аъзоларига ғолибларни аниқлаш осон бўлмади.
Ёзёвоннинг 50 центнерчи фермери
«Воҳид фермер 50 центнердан пахта териб оляптикан», деган гапга кўпчилик ишонди, ишонмади. Биз ишонамиз. Чунки «Мезон» фермер хўжалиги раҳбари Вохиджон Обидов ишбилармон фермер. Илғор. Ҳамкасблар билан фермер даласида бўлдик. Пахта мақтагандан зиёда экан.
БАНДЛИК – БОШ ВАЗИФА
Туманда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб, келиняпти.
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
10 ТА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН, НОГИРОНИ БОР ОИЛАЛАР УЙЛИ БЎЛИШДИ
Ёзёвон МФЙнинг Аҳиллик даҳасида туманда илк бор тўрт қаватли уй эгаларига топширилди. “Водий инвест файз” МЧЖ қурувчилари бунёд этган 24 хонадоннинг 10 таси кам таъминланган, ногирони бор оилаларга дастлабки тўлови бюджетдан тўланиб, эгаларига топширилди.
УН ЗАВОДИ ИШГА ТУШДИ
«Баҳромбек» ғаллачилик кластери 8 миллиард сўм банк кредити, 1.1 миллиард сўм ўз маблағи ҳисобига Туркиядан кунига 60 тонна донни қайта ишлаш технологияси олиб келиб ўрнатди.
ДОН ЭКИШГА БАҒИШЛАНГАН ВИЛОЯТ СЕМИНАРИ
«Баҳром-Бек» фермер хўжалиги тумандагина эмас, вилоятда ҳам илғор, иқтисодий бақувват хўжаликлардан саналади. Хўжаликда ўтказилган дон экишга бағишланган семинарда вилоят ҳокими Х.Бозаров бошлиқ сектор раҳбарлари, туманларнинг сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига дахлдор бошқарма ва бўлимлари. дончилик кластерлари раҳбарлари иштирок этдилар.
“ЮҚОРИ СОЙБЎЙИ” ВА “БАҲОР” МФЙЛАРДА САЙЁР СУД
Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш ва уларнинг олдини олиш бўйича ҳокимият, ички ишлар бўлими, прокуратура, суд ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда қатор профилактик тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Ўтказилаётган профилактик тадбирларнинг самарасини ошириш, содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда келгусида олдини олиш, фуқароларнинг хуқуқий маданиятини ошириш мақсадида махалла фуқаролар йиғинларида сайёр судлар ўтказилиб келинмоқда.
ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМЛАР ШУКУҲИ
Туманимизда нишонланган мустақиллигимизнинг 30 йиллиги тантаналари аввалида “Файзли дўстлар” мажмуасида байрам дастурхони тузалди. Файзли дастурхон атрофида юртимиз улуғлари, меҳнат фахрийлари, халқ хўжалигининг турли соҳаларида меҳнат қилаётган юртдошларимиз жам бўлдилар. Хатми қуръон тиловат қилиниб, Яратгандан юртимизга тинчлик, деҳқончиликларимизга барака, офат-шикастлардан ўзи сақлашини сўраб, дуо қилинди.