- Жамият, Қарор ва ижро   494

Яшил макон акцияси

Ёзёвон савдо мажмуаси ҳудудида ,,Яшил макон” умуммиллий акцияси доирасид кузги кўчат экишга бағишлаб, ,,Зарбдор 40 кунлик» бўйича бўйича катта тадбир ташкиланди. Тадбирда иқтисодий, қурилиш, ижтимоий, қишлоқ хўжалиги мажмуаларига кирувчи корхона, муассаса, ташкилот, ўқув юртлари, маҳаллалар вакиллари иштирок этдилар.

Туман ҳокими ҳокими ўринбосарлари кўчатлар кўргазмасини кўздан кечирдилар. Кўргазмадаги кўчатларнинг ҳаммаси ,, Яшил макон» платформасига киритилади.

Туманда 2022-2023 йил учун жами 835 минг туп кўчат экиш режалаштирилган. Бундан куз-қиш мавсуми учун 313 минг туп мевали, манзарали, қаламча кўчатлари экиш белгиланган. Шуни айтиб ўтиш керакки, 2021-2022 йилда туманимизда 748 минг туп мевали, манзарали кўчатлар экилган.

Мутасадди раҳбарлар еўчатларни олиб, ўзларига бириктирилган ҳудудларда ишни ташкиллаш учун йўл олдилар. Лойиҳалар доирасида, умуман экилган кўчатлар бўйича ҳисоб юртиш ва назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Дилмурод Бекмирзаев ва экология инспекцияси мутасаддиларига юклатилди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.