- Ёшлар, Жамият, Туман янгиликлари   964

ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

Туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида 2021 йил 29 март куни янги истеъдод эгаларини аниқлаш, уларни рағбатлантириб бориш, 5 ташаббус йўналишларини янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган “Жажжи истеъдод” кўрик-танловининг туман босқичи ташкил этилди. Танловда 1-, 2-, 3-, 8-, 11-, 15-давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари қатнашдилар. Танловнинг фахрли з-ўрини 15-ДМТТ, фахрли 2-ўрин 2-, 3-ДМТТ ва фахрли 1-ўрин мезбон 1-ДМТТ тарбияланувчисига берилди. Танлов ғолиблари туман мактабгача таълим бўлимининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Муҳлисахон ТОЖАЛИЕВА,
туман МТБ ходими.