Юртимизда олиб борилаётган оқилона сиёсат туфайли эмин-эркин ибодат қилиш, маросимлар ўтказиш учун шароитлар яратиляпти. Мисол, муқаддас Рамазон ойида 5,5 мингдан зиёд юртдошларимиз умра зиёратини амалга ошириб келдилар. Эркинлик ҳуқуқбузарликка ҳеч қачон йўл очмайди. Бироқ баoзи юртдошларимиз билиб-билмай бунга йўл қўйишяпти.
ЮРТГА БАРАКА КИРИТАЁТГАНЛАР
Мактабда ўқиб юрган чоғларимизда устозларимиз «Меҳнатнинг таги роҳат, ҳалол меҳнат қилган барака топади», деб машҳур одамларни мисол келтиришарди. Бугун меҳнат қилиб барака топаётганлар ҳар қадамда топилади. Уларнинг меҳнати нафақат оиласига, балки жамиятга, юртга ҳам самара келтирмоқда.
САЙЁР СУД
Ёзёвон туман суди томонидан тумандаги Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими ўринбосари хотин қизлар қўмитаси раиси З.Тешабоева, оила маркази, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида фуқаролар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича очиқ мулоқотлар ва давра суҳбатлари ўтказилиб, жиноят ва маъмурий суд раисларининг сайёр қабули ташкил қилинди.
СЕКТОР РАҲБАРИ СОВҒАСИ
35-умумий ўрта таълим мактабида 2-сектор раҳбари, туман прокурори Б.Усмонов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 19 март кунги видеоселекторида белгиланган 5 та муҳим ташаббус бўйича қисқача маълумот бериб ўтди.
“АРЧА УНСИМОН” ҚУРТИ
Вергин арча унсимон қурти сўнгги 2-3 йилдан бери Ўзбекистонда Сурхондарё вилоятидан бошлаб бошқа ҳудудларга тарқалиб бормоқда.
УЛУҒ ЗИЁРАТ
Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки, ота-боболаримиз, момоларимиз орзулаган Ҳаж ва Умра қилишга юртдошларимиз муяссар бўлмоқдалар.
ТАНИШИНГ: САЙЛАНГАН МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ!
Ёзёвон туманида маҳалла йиғинлари раис(оқсоқоли)лари сайлови ниҳоясига етди.
ИБРАТЛИ УМР
Турғунбой Ўринбоев 1930 йили Эшонтўпи қишлоғида туғилган. У кишининг ҳаёт йўллари мазмунли ўтди. Ибрат олса арзийдиган умр кўрди
“САФАР ҚИЛҒИЛ, АММО ВАТАН ИЧРА БЎЛ”
Ёмғирли Бухоро ортда қолди. Автобусимиз Навоий вилоятининг Карманаси орқали Самарқанд сари шитоб юрди. Соҳибқирон Амир Темур пойтахт қилган шаҳарга киришдан олдин Пайариқ туманидаги Хартанг қишлоғида жойлашган буюк бобомиз Имом Бухорий зиёратгоҳида тўхтадик. Ушбу табаррук жой Ислом динига эътиқод қилувчилар ва чет элдан келаётган сайёҳлар билан гавжум бўлишига гувоҳ бўлдик. Бу ердаги музейга мусулмон давлатлари раҳбарлари томонидан совға қилинган қатор экспонатларни кўрдик.
ИНСОН — АЗИЗ, ХОТИРА — МУҚАДДАС
Ғалабанинг 30 йиллик тадбири Қатортолдаги 5-бригада шийпонида бўлганди. Тинч замонда жасорат кўрсатиб, ҳалок бўлган Абдужалил Ҳусановнинг Қизил Юлдуз ордени онасига топширилганди. Тадбирга жуда кўп уруш фахрийлари йиғилганди.