Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусда ёшларга ҳар томонлама эътиборни кучайтириш, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилган.
Аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилга қолдирилди
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№710, 11.11.2020й) билан, аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланди.
БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
Ёзёвон тумани ҳокими Д.Джалилов бошчилигида сектор раҳбарлари прокурор И.Ходжаев, ИИБ бошлиғи Х.Тошпўлатов, ДСИ бошлиғи А.Ахунов 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан маҳаллаларда бўлишиб, онахон ва опа-сингилларимизга туман ҳокимлигининг байрам совғаларини топширишди.
ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙЛИК
“Маҳаллабай” тизими, “Ёшлар”, “Аёллар”, “Темир” дафтарларига киритилган фуқаролар билан ишлаш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича ўтказилган семинарда ҳоким ўринбосарлари ҳисоботи тингланди. Бу борада ишлар қилиняпти, лекин натижа кўнгилдагидек эмас. Туманимизда “Ёшлар” дафтарига киритилган 2273 нафар ёшларнинг 200 нафаригина ишга жойланди, холос.
РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ ВАКИЛЛАРИ МУСТАҲКАМ ДЎСТЛИК ВА ЯНГИОБОД МФЙЛАРИДА
Бугун Мустаҳкам дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинига борган одам ҳар бир кўча, ҳар бир хонадон, йўлларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, бунёдкорлик ишларининг қайноқ палласига гувоҳ бўлади. Маҳаллада ҳаёт қайнамоқда. Ҳамма иш билан банд, каттаю кичик юрт ободлигига ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Ҳақиқий намуна қилса, арзигулик маҳалла кўринишига келяпти.
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЁЗЁВОН ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг XXIV сессияси бўлиб ўтди.
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗАРОВ ЁЗЁВОН ТУМАНИДА
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, ўринбосарлари, вилоят сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига дахлдор раҳбарлар билан биргаликда Ёзёвон туманига ташриф буюрди.
БОРОДО СУЮҚЛИГИНИ ТАЙЁРЛАШ ҲАМДА УНИНГ МЕВАЛИ БОҒАЛАРДА ФИТОСАНИТАР ТОЗАЛИГИНИ ТАЪМИНЛШАДАГИ АФЗАЛЛИКЛАРИ
Бордо суюқлиги дунёда энг кенг ишлатиладиган фунгицид-бактерицидлардан биридир. Ушбу ишчи эритма мевали боғларда учрайдиган замбуруғли ва бактерияли касалликлардан химоя қилишда асосий восита бўлиб хизмат қилади. Унинг 3 %-ли эритмаси дарахтлар гуллаб барг ёзгунга қадар, 1 %-ли эритмаси эса барг ёзгандан сўнг қўлланилади.
ЁШЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ДОИМО НАЗОРАТДА БЎЛАДИ
Ёзёвон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Д.Джалиловнинг Марказий Фарғона МФЙ ҳудудидаги 65 нафар “Ёшлар дафтари”даги ва вақтинча ишсиз ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда ҳоким ўринбосарлари, мутасадди ташкилот, корхона раҳбарлари иштирок этдилар.
ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР КЎПАЙМОҚДА
Ёзёвон тумани ҳокими Д.Джалилов “Тадбиркорлар уйи”да тадбиркор ва ишбилармонлар учун қабули бўлиб ўтди.