- Жамият, Маънавият, Туман янгиликлари   1 808

ҲАР КУНИМИЗ НАВРЎЗ БЎЛСИН!

Юртимиз узра янгиланиш, яшнатиш фасли баҳор кезиб юрибди. Қаерга боқманг, баҳор нафаси уфурган гўзалликка кўзингиз тушади. Обод ва фусункор диёрга Наврўз кириб келди. Маҳаллалар, кўчалар, хонадонларда халқимиз Наврўзни шоду хуррамлик билан нишонламоқдалар.

- Жамият, Маънавият, Турфа олам   1 763

ТАЪҚИҚЛАРГА УЧРАГАН БАЙРАМ

Мўътабар ва муқаддас байрамимиз Наврўз  манбаларда 3 минг йилдан зиёд тарихга эга деб кўрсатилади.  Наврўз гарчи диний байрам бўлмасада, уни дастлаб Александр Македонский таoқиқлашга уриниб кўрган. Аждодларимиз  томонидан мукаммал услубда қурилган Ходаркатдаги(ҳозирги Тўрткўл яқинида жойлашган зардўштийлик  дини марказларидан бўлган шаҳар) бош ибодатхонани вайрон қилишга уриниб, уддасидан чиқа олмаганидан кейин Александр Македонский аламини кимдан ва нимадан олишни билмай юрарди.

- Ислоҳот, Маънавият, Турфа олам   1 718

ТААССУРОТЛАР БИР ОЛАМ

Тақдир тақозоси билан юртимизнинг энг жанубий шаҳри— Термизда кўп бўлганман. Дастлаб бундан 30 йиллар олдин «Ленин учқуни» газетасида ишлаётганимда совет қўшинлари Афғонистонни тарк этаётганида Ҳайратон кўпригида жангчиларни кутиб олиш маросимида бир гуруҳ журналистлар билан бирга қатнашгандим. Кейинчалик жиянлар ҳарбий хизматдалигида Термизда бўлдик. Сўнги бор 2010 йилда ўғлимиз Камолиддинни армияга кўргани боргандик.

- Маънавият   1 681

НАФОСАТ, САДОҚАТ, СЕВГИ КУЙЧИСИ

Улуғ инсонлар ҳақида ёзиш, уларга таъриф бериш жуда мушкул. Шоира ҳақида ўйлар эканман, 1995 йилнинг дастлабки санасида Тошкентнинг Дўрмонда бўлиб ўтган анжуман  ёдимга тушди. Давра тўрига ярашиб, шогирдлари қуршовида азизу мукаррам бўлиб ўтирган севимли шоирамизнинг бетакрор қиёфаси, нафис овози ила ўқиган нозик сатрлари кечагидай хотирамда. Унутилмас бу онларни ҳануз соғинаман. Менга бир умр ҳузур бағишлаш билан бирга куч-у илҳом ҳам беради.

- Маънавият   1 712

ОТАСИДАН  НЕГА ЎРНАК ОЛМАГАН?

Одатда улуғлар, подшоҳлар ҳақида ёзилганда кўп ҳолларда уларнинг камчиликлари хаспўшлаб кетилади. Аммо Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўз отасига таoриф берганида ҳаётда қандай бўлса, шундоқлигича ёзганлиги Бобур авлодлари ҳақидаги асарлардан маълум

- Маънавият, Туман янгиликлари   1 706

УСТОЗ  ЙЎЛИДАН

Математика фани ҳақида сўз кетганида хаёлимизга, албатта биринчи навбатда ўз касбининг устаси фидойи устоз, халқ таoлими аoлочиси Тўхтамат Жумабоев гавдаланади. У ўзининг узоқ йиллик педагогик фаолияти давомида етук кадрларни юртимиз йўлида тарбиялаб, равнақ топтирган ўз касбининг устаси ҳисобланади. Устоздан сабоқ олган ўқувчиларнинг кўпчилиги республикамиз олий ўқув юртларига биринчилардан бўлиб қабул қилинганлар ва талабалар орасида ҳам мустаҳкам билимлари билан ажралиб туришган. Устоз ютуқлари ҳақида бир неча китоб ёзса бўлади.