- Маънавият   1 367

БОЙЧЕЧАКЛИ БАҲОР КЕЛДИ, БУВИЖОН!

Оқ рўмоллар хўб ярашар бошингизга,

Кўплар ҳавас бирла қарар ёшингизга,

Ўсма сиқиб берай қўйинг қошингизга,

Бувижоним, бойчечакли баҳор келди.

 

Изғиринли, рутубатли кунлар тинди,

Наврўз учқур саманига илдам минди,

Моможонлар сумалаклар солинг энди,

Бувижоним, бойчечакли баҳор келди.

 

Сизга атаб шеoр бошласам қалам тинмас,

Қалбимдаги қайнар булоқ тиним билмас,

Кўкламимсиз, усиз асло гиёҳ унмас,

Бувижоним, бойчечакли баҳор келди.

 

Дилдора АБДУЛАЗИЗОВА,

     ЁшликМФЙ.