- Ёшлар, Жамият, Маънавият, Туман янгиликлари, Турфа олам   399

МАЪРИФАТ МАСКАНЛАРИГА САЁХАТ

9-мактаб масъулларининг ташаббуси билан 9-синф ўқувчилари туман ҳокимлиги муассислигидаги «Марказий Фарғона» газетаси таҳририятига ташриф буюришди. У ердаги журналистларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Газетанинг қандай тайёрланиши ва мақола ёзиш ҳақида тушунчага эга бўлдилар.

Кейинги манзил туман ҳокимлигида бўлди. Ўқувчилар туман ҳокимининг ўринбосарлари Мирзоҳид Хатамов ва Саидахон Усмонова билан учрашиб, туман ҳаётида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида маълумотларга эга бўлишди.

Шунингдек, зиё маскани — ахборот кутубхона марказида бўлдилар. Кутубхонада ўқувчилар китобхонлар учун яратилган шароитлар, китоб фонди ва бошқа маълумотлар билан танишдилар.

— Туман ҳокимлигининг қўллаб-қувватлаши билан китоб фондимизни 28 мингдан оширилишига эришдик, — дейди кутубхона директори Одилжон Убайдуллаев. — Бундан ташқари электрон китобларимиз бор. Исталган китобни топса бўлади. Китобхонлар учун барча шароитлар яратилган.

Турли масканларга саёҳат ўқувчиларда яхши таассурот қолдирди.

Раҳматилло ШОДМОНОВ.