- Ёшлар, Жамият, Туман янгиликлари   422

Замонавий кўринишга келтирилган бино эгаларига топширилди

Юқори маҳалла фуқаролар йиғинида ,, Обод қишлоқ» дастури асосида талайгина ишлар амалга оширилди. Жумладан, ҳудуддаги 16-мактаб бошланғич синф ўқувчилари ўқийдиган икки қаватли бино тўлиқ реконструкциядан чиқарилди. Бунинг учун бюджетдан 1 миллиард 300 миллион сўм маблағ сарфланди.
Замонавий кўринишга келтирилган бино эгаларига топширилди. Тадбирда 2-сектор раҳбари, туман ҳокимлиги мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар қатнашдилар.
Туман ХТБ мудири Фозилжон Юлдашев, сектор раҳбари Илҳомжон Ходжаев бинонинг янгиланиши юртимизда ёш авлодга яратилаётган имконият ва шароитларни кўриниши эканлигини таъкидладилар.

Айни пайтда 11 та бошланғич синфлар таълим олаётган бино иссиқ, замон талабларига жавоб беради. Меҳмонлар синф хоналарини айланишиб, бунга ўзлари гувоҳ бўлдилар.

Кўзни қувнатадиган бинода болажонлар мазза қилиб ўқишади, энди.

Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.