- Қарор ва ижро   1 376

ИШОНЧСИЗ МУТАХАССИС

Туман архитектура ва қурилиш бошқармаси мутахассиси В.Раҳимова (исми ўзгартирилган) хизмат мавқеидан, О.Обидов (исми ўзгартирилган) маҳалла фуқаролар йиғини раиси мансабидан фойдаланиб, фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритишни мақсад қилишди. Судланувчи В.Раҳимова 21 нафар жабрланувчига ер майдонини аукционда ютиб олиб, ҳоким қарорини  қонуний чиқариб беришини айтиб, алдайди. Улардан жами 93 664 516 сўм олади. Ер майдони ютиб бермасдан ва қонуний ер майдони қарорини чиқартирмасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатган.

В.Раҳимованинг туман архитектура ва қурилиш бошқармаси раҳбарларига ҳам пора тариқасида пуллар бергани ҳақида кўрсатувлари ўз исботини топмаган.

В.Раҳимова ва О.Обидовга мансабдорлик ва хизмат лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, озодликдан маҳрум қилиш ва озодликни чеклаш жазолари тайинланиб, келтириган зарарни ундириш белгиланди.

Фуқаролар! Архитектура ва қурилиш бошқармаси ходими ер олиб беришига ишонманг ва уларни қўлига пул маблағларини берманг.

 А.АБДУЖАЛИЛОВ,

ЖИБ туман судининг

девонхона мудири.