- Туман янгиликлари   1 460

ОМБОРЛАР ДОНГА ТЎЛЯПТИ

Жорий йилда Ёзёвон туманидаги 162 та фермер хўжаликлари давлатга 18455 тонна дон етказиб бериш бўйича шартнома режасини тузишган. 6967 га экилган майдонда дондан мўл ҳосил етиштирилди.
Туманда дон ўрими 6 июндан бошланиб, 17 июнгача 2020 га майдондаги буғдой ўриб олинди. Кунига 1000-1100 тонна дон янчиб олиняпти. Туман «Ғалла штаби»дан 17 июнь кунга олинган маoлумотга кўра, 7340 тонна дон давлатга сотилди.
Туманда буғдой ўримини самарали ташкиллаш мақсадида 18 та отряд иш олиб бормоқда. Шу кунларда 40 дан ортиқ фермер хўжалигида давлатга шартнома асосида дон сотиш режаси уддаланди. «Фар. Зулфиқор», «Голд ЭАР», «Фар Шокир ота», «Хонобод ғалабаси» фермер хўжаликларида шартнома режалари 110-150 фоизга бажарилди.
«Баҳромбек» фермер хўжалигида дон ўрими авжида. Хўжаликда ҳосилдорлик ўртача 70 центнерданга тўғри келяпти.
СУРАТДА: «Баҳромбек» фермер хўжалигидаги дон ўримига масҳул 3-отряд бошлиғи З.Камолов, комбайн оператори В.Эргашев, вилоят ИИБ ТЭҚКБ ходими, майор Т.Ҳомидов, ЁҚК ёнғин ўчирувчиси Ж.Қосимов ғалла майдонида.
 
Бахтиёр ЖОЛЧУЕВ.
Улуғбек УМАРОВ олган сурат.